Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
orazbay 1-10-2020, 17:26 1 395 Vokal artistlari / Вокал артистлериЎзбекистон халқ артисти
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат
академик мусиқали театри вокал артисти
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
25.07.1962 йили туғилган. 1985 йили Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институти тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: мусиқали театр актёри. 1985йил 8 августдан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг вокал артисти.
Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артист (1987 йил)
Ўзбекистонга хизмат кўрсаткан артист (1993 йил)
Туркманистон Республикасига хизмат кўрсатган артист(1994 йил)
Ўзбекистон халқ артисти (2000 йил)
М.Сапаева ўзининг ёқимли лирик овози, кенг диапазони, ижро маҳорати ва истеъдоди билан халқимизнинг севимли санъаткорига айланган. У ўзининг меҳнат фаолиятини 1985 йил Тошкент давлат театр ва рассомлик институтини тугатгандан театрда вокал артисти лавозимида ишлашдан бошлади. У театрга келиши билан ўзининг юқори даражадаги маҳорати ва истеъдоди билан кўзга тушиб, бош қаҳрамон лирик образларини ярата бошлади. Унинг «Ажинияз»да Айборек, «Суймаганга суйканма»да Айсанам, «Ханума»да Ханума, «Ғариб очиқ»да Шаҳсанам ва Ғарибнинг онаси Абадан, «Майсаранинг ҳийласи»да Майсара, «Шарьяр»да Гулшара, «Алпомиш»да Алтинсоч, «Энг сулув келинчак»да Гулпарчин сингари образлари билан халқимизнинг юрагидан ўрин олган.
М.Сапаева қорақалпоқ қўшиқчилиқ саньатида ҳам ўз ижодий йўлига ва алоҳида ўрнига эга ижодкор. Унинг репертуаридан миллий қорақалпоқ вокал саньати анъаналари билан биргаликта жаҳон классик операларидан, ўзбек ва қорақалпоқ бастакорлари қўшиқлари ўрин олган. Изланишлари натижасида замонавий эстрада жанрида ҳам ижод қилмоқда.
Унинг ижро этган ҳар бир қўшиқларида мустақиллик ғоялари, миллийлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳнатсеварлик, миллий қадриятларимиз ва маънавий баркамоллик тўйғулари мужассамлашган.
У ижро этган қушиқлари ўзига ҳос хусусияти билан тингловчига завқ бағишлаб, муҳлислари кунглидан чиқиб, юракларидан жой олганликдан, халқимиз севиб тинглайдиган хонандаларнинг бирига айланди.
2008 йили Ашхабад шаҳрида ўтказилган «Мусиқа инсоннинг руҳий бойлиги» мусиқали фестивали, 2011 йил «Сени куйлаймиз замондош!» деб номланган Республика театрларининг I-фестивали, 2013 йил Тошкент шаҳри театр жамоаси билан «Олпомиш», «Интилганга тўла ёр» спектакллари билан гастрол сафари, 2014 йил Туркменстан Республикаси Ашхабад шаҳрида ўтказилган «Театр санъати - асримизнинг бахти» II-Халқаро театрлар фестивали, 2014 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистан Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллиги, 2014 йил Ўзбек Миллий Академик театри 100 йиллиги концерт дастури, 2015 йил Тошкент шаҳрида «Ватан ҳимоячилари» кунига боғишланган концерт дастури, 2015 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Шарқ тароналари» халқаро фестивали иштирокчиси.
2016 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган «Наврўз» умумхалқ байрами концерт дастури ва театр жамоаси билан Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида «Ажинияз» операсида Хонзода, «Тумарис» операсида Тумарис образларин моҳирона яратган бўлса, «Ассалом-Тошкент оқшоми» номли симфоник оркестри концертида да фаол иштирок этди.
2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрамида «Нигорим» қўшиғи ва Хорезм вилояти Урганич шаҳрида ўтказилган К.Атаниёзовнинг 100 йиллигига бағишланган юбилей кечасида «Айқулаш юлдузлари» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли ва 2018 йил Тошкент шаҳри «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрам дастурининг иштирокчиси.
Шу билан бирга у «Қорақалпоқфильм» киностудиясида олинган «Курорт», «Мехригиё», «Есшан бахши», “Қалқон” фильмларида ва «Бир дўстинг бўлсин» телесериалида ижобий ва салбий характерли образлари билан томошабинларда ёрқин таассурот қолдирди.
Бу иқтидорли хонанда қорақалпоқ халқининг миллий қўшиқчилиқ санъатини ривожлантириш йўлида фидокорона меҳнатлари билан бирга республикамиз ёшлари орасида миллий санъатимизни ривожланиши учун ёшлар орасида шогирдлар тайёрлаб ўзининг бор маҳоратини ургатиб келмоқда.
2020 йили август ойида “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Похожие новости
Mambetkarimov Joldasbay Tajibaevich
Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен мәденият хызметкери (16.11.1957 - 10.07.2022)