8 (61) 224-06-57 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр

orazbay 3-10-2020, 20:00 122 simfonik-orkestri / Симфония оркестри - КК


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали

 театрининг бош дирижёри

Заретдинов Қурбанбай

 

      Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, 

Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори,

Ўзбекистон санъат арбоби

 

1951-йили тӯғилган. 1975-йили М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясин тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: хор дирижёри. 1968-1970-йиллари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри хор артисти. 1970-1975йй. - М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваторияси талабаси. 1975-1981йй. - Ж.Шамуратов номидаги Нукус давлат саньат коллежи ўқитувчиси ва директор ўринбосари. 1981-1989йй. -  Қорақалпоқ давлат филармонияси оркестр дирижёри. 

1984-1985-йиллари Санкт-Петербург Кичи опера ва балет театри дирижёр стажери. 1989-1990йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош хормейстери. 1990-2003йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош дирижёри.

1992-2005йй. - Қорақалпоғистон Республикаси бастакорлар уюшмаси раиси. 2003-2005йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош хормейстери. 2005й. - ҳ.в.   - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг бош дирижёри.

  Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1991 йил), Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори (1998 йил), Ўзбекистон санъат арбоби (2000 йил) давлат мукофотлари билан тақдирланган.

«Тумарис», «Дайи қиз», «Бахор», «Булбил», «Устоз», «Бегжаб фожиаси», «Назлымхан сулыў» ва бошқада асарларнинг муаллифи. «Ажинияз» операсида, «Айжамал» балетида, «Майсаранинг хийласи», «Алеко» операларида ва театрда сахналаштирган барча мусиқий спектаклларда маҳорат билан дирижёрлик этиб, томошабинларни қойил қолдирди. О.Абдурахмановнинг «Ўжарлар», К.Рахмановнинг “Ёр висоли” спектаклларига мусиқа басталади.

У Қозоғистон, Дагестан, Башқурстан Республикаларида, Тошкент шаҳрида, Хорезм вилоятида ўтказилган маданият-дўстлик кунларининг, фестивалларнинг, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамларининг, йирик маданий анжуманлар, катта театрлаштирилган концертларнинг фаол иштирокчиси.

2008 йил Ашхабад шаҳрида ўтказилган мусиқа фестивалида иштирок этди. 

2013 йил Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастроль сафарида бўлиб “Алпомиш” спектакли дирижери, 2014 йил Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида оркестр артислари билан болалар мусиқа ва санъат мактабларида гастрол сафаралирда, 2016 йил Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида “Ажинияз”, “Тумарис” опералари, “Ассалом-Тошкент оқшоми” симфоник оркестри концерти билан қатнашиб томошабинларнинг ва мутахасисстларнинг олқишига сазовор бўлди. 

  2013 йил театрда сахналаштирилган «Тумарис» операси ва 2015 йил «Қирқ қиз» балетининг муаллифи. 

  Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил якуни бўйича “Эътироф” танловининг “Йилнинг энг яхши бастакори” номинацияси ғолиби.










 
























































































Похожие новости


Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив