Бердак
orazbay 11-10-2020, 17:55 1 052 Аfisha / Афиша уз / Poster / Афиша - КК«Бердақ» мусиқали драмаси аннотацияси
Муаллиф – таниқли ёзувчи ва драматург Қ.Матмуратов
Бастакор - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон саньат арбоби Қ.Заретдинов
Сахналаштирувчи режиссёр – Қорақалпоғистон саньат арбоби Б.Утебаев
Рассом – Т.Шардеметов
Мустақиллик бизга ўзлигимизни билишга, бизлар кимларнинг фарзандларимиз, ота-баболаримиз ким бўлишган шуларни билишга ва уни сахнада кўришга муяссар бўлдик. “Бердақ” пьесаси бу халқимизнинг тарийхини кўрсатади. Мустақиллик даври бизга эски қадриятларимизни, мьеросларимизни халқимизга қайтариб, халқимиз маънавий-рухий озиқ олиб, ўзлигимизни танитти.
Бердақ Ғарғабай уғли қорақалпоқ халқининг буюк демократ шойири. У 1827-1900 йили яшаб ижод қилиб ўтган. Пьеса шоирнинг ижоди ва умрига боғишланади. Шунингдек ўша даврдаги халқнинг оғир турмиши ҳақида сўз этилган.
Бердақ шьерлари ўша даврдаги халқнинг айтар сўзи бўлиб қурол ўрнида ишлатилганликтан у халқчил, фалсафий фикрловчи шойир. Бақшилик ҳунари ҳам бўлган. Устози Ақимбет бақшидан бақшилик сирларини урганган. Унинг ҳар бир шьери тарбиявий аҳамиятга эга, насиҳатлардан иборат ва бугинги кунги тамошабинларимиз асосан ёшларимиз учун жуда ҳам зарур.
Пьеса Бердақнинг ўрта ёшлардаги давридан умрининг сўнгги кунларига чекамги оралиқ кўрсатилган. Спектакль қорақалпоқ халқининг таниқли бийларидан бири Турумбийнинг уғлининг уйлантириб келин туширин туйидан бошланади. Сахнада халқимизнинг ўша даврдаги этнографик дастурлари чиройли кўринишда кўрсатилиб, бахши жировлар қўшиқлар ижро этиб, от чопарлар кўрсатилади. Туй сахнаси билан бошланган спектакль, бой ва бийлар орасидаги келишмовчиликлардан азият чеккан халқнинг оғир ҳаёт кечирмалари картиналарда секин олмашиб бора беради ва халқ ботирларининг жасоратларини кўрамиз. Пьесадаги яна бир персонаж бу шойирнинг қизи Ҳурлиман. У қорақалпоқ халқидан чиққан чиройли овозга эга биринчи бақши қиз, тарийхий шахс. Ўша даврдаги қаршиликларга қорамасдан халқ орасида чиқиб қўшиқлар ижро этиб, халқнинг севимли қиз бахшиси бўлган.
Пьесада халқнинг иқтисодий оғир аҳволига қорамасдан халқнинг таьлим олишга интилишлари, рухий оқартувчилик ишлари ҳам кўрсатилади. Шунингдек ўша даврдаги таниқли ижодкорлар, бугинги куни ўқувчиларимиз ижодларини севиб уқийдиган Ажиниёз, Кунхожа, Утеш шойирларни битта жойда жамлаб мушайра ўтказишининг ўзи катта аҳамиятга эга.
“Бердақ” спектаклининг сахналаштирилиши катта аҳамиятга эга. Сабаби, “Бердақ” на фақат шойир ижоди ва умрига боғишланади, унда Ватанни севиш, уни ҳар қандай ёвуз кучлардан асраш, халқлар дўстлиги, бирлиги, тинчлик осойишталиги ва тотувлиги каби сезимларни уйғотади.
Похожие новости
Сейтимов Маманбий - Тромбон
Шарипов Юлдаш- (1913-1973)
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан халық артисти, Народный артист Каракалпский АССР, Узбекский ССР