Узақбаев Сарсенбай 12.01.1958 – 23.07.2020
orazbay 3-09-2020, 11:45 516 tarixiy-insonlar / Taрихый инсанлар - ККБердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат академик мусиқали
театри сахналаштирувчи режиссёри
Узақбаев Сарсенбай
Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артист
12.01.1958 – 23.07.2020
2014 йили Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. Умумий меҳнат стажи 40 йил. Ушбу театрда 1985 йилдан бошлаб фаолият кўрсатди.
С.Узакбаев ўз ижодий фаолияти давомида 40-дан ортиқ турли характердаги ролларни ижро этди. Жумладан: “Ажинияз”операсидаги Наби, “Майсаранинг найранглари” операсидаги Чупонали, “Ерназар Алакуз”даги Нурмурат, “Суймаганга суйканба”даги Авез, “Шарьяр”даги Қодар, “Ханума”даги Коте, “Кайифли келинлар”даги Салим, “Абийга бабий”даги Аташ, “Мангу булоқ”даги Гидролог, “Кулма менга”даги Асан Тореевич, “Хужа Насретдин ўлмайди”даги Акбар, “Келинлар кўзғолонги”даги Токтабай, “Уч буйдок”даги Аубакир, “Пайгамбар ёшидаги куёв”даги Раметулла каби образлари орқали томошабинлар кўнглидан жой олиб мутахассис томошабинларнинг этьрофига тушди.
С.Узақбаев режиссерлик фаолиятида сахналаштирган “Қизинг ор номусинг”, “Фарзанд ташвиши”, “Бахт”, “Айдын”, “Жезде”, “Бир бола ва беш аёл тағдири”, “Гул олмаган гўзаллар”, “Ана” ва бошқада спектакллари намойиш этилиб, томошабинлар ҳурматига сазовор бўлди.
2016 йил май ойида Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида “Ажиниёз”, “Тумарис” опералари ва симфоник оркестри жамоаси билан бирга гастрол сафарида бўлди.
С.Узақбаев ўзининг ижодий салоҳияти, инсоний фазилатлари билан ҳамкасблари орасида ҳурмат қозониб, ёшларга ўрнак бўлиб келди.
Похожие новости
Ансатбаев Нажиматдин Ansatbaev Najimatdin
Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист, Өзбекстан халық артисти, Бердақ атындағы мәмлекетлик
ФОТО ГАЛЕРЕЯ, PHOTO GALLERY
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр рассоми - Айтмуратов Барлықбай Айтмуратович -
“Қорақалпоғистон саньат арбоби”, “Қорақалпоғистон халқ рассоми”, “Бердақ номидаги давлат мукофоти