8 (61) 224-06-57 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Театр тарийхи ҳақида маълумот

orazbay 9-10-2020, 08:53 84 teatr-tarihi

 

Бердақ номидаги Қорақалпоқ  давлат академик мусиқали

театр тарийхи ҳақида маълумот

 

Театрнинг муҳим саналари:

Театр 1926-йили “Тонг нури” труппаси номи билан ташкил этилиб, Қ.Авезовнинг “Тилак йўлида” асари билан биринчи пардасини очади.

1930 йили труппа Қорақалпоқ давлат театри бўлиб ташкил қилинди.

1939 йили театрга К.Станиславский номи берилди ва Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театри деб номланди.

1989 йили Қорақалпоқ давлат мусиқали театри статуси берилди.

1991 йилдан театр Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри деб оталади.

2017 йили февраль ойида Академик мақоми берилди.

Театр кўп жанрли ҳисобланади. Унда опера, балет, мусиқали асарлар ва драма жанрдаги асарлар саҳналаштирилади. 

______________________________________________________________

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри, 1926-йили 11-апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати томонидан «Қорақалпоқ миллий труппасини ташкил этиш туғрисида»ги қарор қабул қилиниб, «Тонг нури» труппаси ташкил қилинади. Труппанинг бадиий раҳбари этиб Тўрткул шаҳри педагогика технукими ўқутувчиси Зарип Қасимов  тайинланади. 

Театр ўзининг биринчи пардасини  1926-йил 8-ноябрь куни Қасим Авезовнинг «Тилак йулида» 4 актли мусиқали драмаси билан очади. Қорақалпоқ театрининг йилномаси уш бу санадан бошланди. 1927-йили труппага раҳбар этиб ёш истьедодли ёзувчи Абдираҳман Утепов тайинланади. 

 Қ.Авезов, З.Қасимов, А.Утеповлар қорақалпоқ театрининг асосчилари ҳисобланади.

1926-йили труппа ходимлари сони 13 та бўлса, 1927-йилга келиб 29 тага етади. Уларнинг ичида Жолмурза Аймурзаев, Сейфулғабит Мажитов, Қалжан Бегимова, Байнияз Сейтов, Қурбангул Бекмуратова, Генжебай Убайдуллаевлар бор эди. 

Бу вақтларда труппа репертуари қорақалпоқ ёзувчиларининг бир актли асарлари билан бойиб борди. Қ.Авезов, С.Мажитов, М.Дарибаев, Ж.Аймурзаев ва А.Утеповларнинг асарлари саҳналаштирила бошлади. 

Қорақалпоғистон Ижроя Қўумитасининг 1930-йил 25-декабрьдаги қарори асосида театрга Қорақалпоқ давлат театри статуси берилади. Абдираман Утепов театрнинг бадиий рахбари ва директори этиб тайинланади.

1939-йили 28-та ёш истедодлар театрга ишга келади. Театрга К.С.Станиславский номи берилиб,  К.С.Станиславский номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театри деб юритила бошлади.  Театр жамоасидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, саньат арбоблари, маданият ходимлари, драматурглар етишиб чиқдилар. Туреш Алланазаров (биринчи қорақалпоқ профессионал режиссёри), Юлдаш Шарипов, Юлдаш Мамутов, Софья Карабаева, Саодат Юсупова, Яхыт Алламуратова, Сабырбай Отепбергенов, Мадрейим Матчанов, Сапар Ходжаниязов, Халмурат Сапаров, Тарбия Жолымбетова, Ж.Ешниязов, Бекполат Айманов, Г.Шахмуратова, Ганий Дощумов, Исах Шадиев, Пирлепес Тилегенов, Режепбай Сайдов ва бошқалар шулар жумласидандир. Улар театрга 3 та диплом спектаклларини тайёрлаб келишиб, томошабинларга ҳавола қилади. А.Н.Островскийнинг «Жарлылық айб эмас» («Бедность не порок»), Мольернинг «Скапеннинг найранглари», В.Вишневскийнинг «Биринчи отли армия» спектакллари эди. 

Театрда маҳаллий драматурглар А.Бегимов, Ж.Аймурзаев, П.Тилегенов, М.Дарибаев, С.Хожаниязов асарлари билан бирга, ўзбек драматургларидан Г.Зафарий, Ҳамза, К.Яшин, Ҳуршид, қозоқ драматургларидан Ғ.Мусрепов, азербайджан драматурги Гаджибеков ва бошқаларнинг асарлари саҳналаштирилди. Улардан «Бу Ким», «Халима», «Майсаранинг иши», «Багдагул», «Лайли ва Мажнун», «Аршин мал алан» ва бошқаларни айтиб ўтиш жоиз.

1930-40-йиллари миллий драматургия ривожланиб борди. Уларнинг каторига Ж.Аймурзаев, С.Хожаниязов, М.Дарибаев, Р.Мажитов, Н.Давкараев сингари истеъдолар келиб қўшилди. 

Иккинчи жаҳон уриши йилларида ҳам қийинчиликларга қарамасдан, театр ўз ижодини давом эттирди. Театрга Н.Давқараев бошчилик қилди. Театр артистларидан Айимхан Шамуратова (халқ артисти) ва Юлдаш Шариповлар бошчилигида 2 та гуруҳ тузилиб, республикамизнинг узоқ овулларида гастроль сафарларида бўлишди.

Улар халқ рухини кўтарадиган, мардлик мавзусидаги асарлар билан спектакль ва концерт дастурларини тайёрлаб, республикамизнинг барча туманларида, овулларида кўрсатдилар. 

1945-йили Тошкент давлат театр ва рассомлик саньати институтининг ташкил            қилиниши билан театримиз профессионал актер, режиссер ва рассомлар билан таъминланиб борилди. 

Уришдан сўнгги йилларда театрда Т.Алланазаров, А.Шамуратова, Ж.Шамуратов, Б.Каменев, А.Халимов, Ю.Мамутов, Ю.Шарипов, Г.Ширазиева, Т.Рахманова, Р.Сейтов, С.Хожаниязов, Г.Дошумов, З.Зарипов, С.Отепбергенов, Т.Жолымбетова, С.Юсупова, С.Карабаева, М.Матчанов, Я.Алламуратова, Х.Сапаров, С.Алламуратова, С.Ауезова, О.Давлетова, О.Умиткулов сингари улкан санъаткорлар ижод қилишди.  

1945-50-йилларда «Суймаганга суйканма», «Айгул Абат», «Қизил гул», «Зияда», «Гулсара»,  «Оғрик тишлар», «Олтин кўл», «Янги ер», «Юрак сирлари», «Кузи Курпеш Баян Сулу», «Тартюф» сингари асарлар саҳналаштирилди.

1955 йили Тошкент давлат театр ва рассомчилик саньати институтини актёрлик булимини тугатиб А.Жугинисов, З.Пиязов, Ш.Утемуратов, А.Абдалиев, А.Жузимбетов, А.Хожаназаров, Б.Қурбановлар театрга  ишга қабул қилинди. 

1957 йили Тошкент шаҳрида Қоракалпоқ маданияти ва адабиёти кунларининг ўтказилиши муносабати билан театр «Ғариб ошиқ», «Суймаганга суйканма», «Камбағаллик айб эмас» («Бедность не порок») мумтоз асарлари ва замановий мавзудаги «Равшан» спектакллари сахналаштирилди. Бу спектакллар Тошкент тамошабинлари ва мутахассислари томонидан яхши кутиб олинди. Қорақалпоқ театр саньатига юқори  баҳо берилди. Декада сўнгида бир нечта актёрлар “Ўзбекистонга хизмат курсатган артист” ва “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий  унвонларига сазовар булдилар.

1955-йиллари драматургиямизга Т.Сейтжанов, М.Қалимбетов, Н.Эшматов, Р.Ешимбетовлар келиб қўшилдилар. Уларнинг «Тинимсиз тулқинлар», «Яйловдаги тўй», «Гўзал ёр», «Қирдаги сўқмақлар»  асарлари асосан қишлоқ ёшлари, Орол буйи муаммоларига ва ўз даври қаҳрамонларига боғишланган асарлар бўлди. Бу спектакллар ҳам ўз даврида тамошабинлар томонидан илиқ кутиб олиниб бир неча йиллар мобайнида репертуардан тушмай келди. 

С.Хўжаниязовнинг «Зиёда», «Бахт», Ж.Оймирзаевнинг «Қадирдон доктор», «Бердақ»,  Т.Жумамуратовнинг «Қизлар ҳазили», А.Шамуратов, И.Юсуповлар томонидан ёзилган «Қирқ қиз» пьесалари ҳам тамошабинлар томонидан яхши кутиб олинди. 

1960-70 йиллари театрга Тошкент давлат театр ва рассомчилик саньати институтини тугатиб келган қатор истедодли ёшлар театрга жалб этилди. Улар ўз ғоялари, ўзларининг янги дунёқарашлари билан театрга катта ўзгаришлар олиб келдилар. 1966 йили уш бу институтни тугатиб келган бир гуруҳ ёшлар К.Гальдонининг «Икки бойга бир малай», Байсейтов ва Шамхаловларнинг «Уч бўйдақ» спектаклларини намойиш этдилар. Бу спектакллар ва ролларни ижро этган ёш актёрлар театр мутахассислари томонидан юқори баҳоланди. Бу ёшлар ичида кейин машхур режиссёрлар Қ.Абдреймов, Н.Ансатбаев, Р.Торениязов, актерлардан Д.Ранов, А.Ансатбаева, Т.Қўчкаров, А.Шарипов, Ж.Султабаев, Х.Айимбетов, Р.Сапарова, М.Садиқов, Б.Алланиязов, Б.Қайипов, З.Сайиповалар бор эди. Театр рассомлари Қ.Сайипов, И.Алибековлар ҳам саҳнада ўзларининиг янги ғояларини намойиш этдилар.    

 Ёш режиссёрлар Қ.Абдреймов, Р.Торениязов, Н.Ансатбаевлар 60-70 йиллар драматургиямизда янгилик йўқлигидан, театрга янги замонавий ғояларга эга 

асарлар кераклигин ҳис этдилар. Улар театрда жаҳон драматурглари дурдоналарини ва қўшни ҳалқлар мумтоз асарларини саҳналаштирди. В.Шекспирнинг «Отелло», Мольернинг «Тартюф», Гольдонининг «Икки бойга бир малай», Гогольнинг «Ревизор», Ч.Айтматовнинг «Она ер», М.Каримнинг «Ой тутилган тунда», А.Абдуллиннинг «13 раис», А.Каҳҳорнинг «Тобуттан товуш», Г.Гориннинг «Номинг ўчсин»,   Т.Минуллиннинг «Азройилни алдаган одам», Иосалиннинг «Араванг ағдарилмасин», Цагареллиннинг «Хонума» ва бошка асарлар театр репертуаридан жой олдилар.

Ушбу режиссёрлар ғоялари асосида 70 йиллар ўрталарида қорақалпоқ драматургиясига К.Рахманов кириб келади. Унинг асарлари театр жамоасини жонлантирди, театрни ҳам тамошабинни хам завқлантирди. «Келин», «Яраланган юраклар», «У дунёга марҳамат», «Қизиқчилар касалхонада» ва бошка пьесаларини айтиб ўтиш ўринли. Бундан сўнг драматургиямизга К.Матмуратов, О.Абдураҳманов, А.Ўталиев, М.Низанов сингари ёш драматурглар етишиб чиқиб, миллий драматургиямизни янада бойитти. Ушбу йилларда, Ж.Аймурзаевнинг «Бердақ» мусиқали драмасининг янги варианти қорақалпоқ классик шоири Бердақ хаёти ва ижодига боғишланиб, пьеса ва спектакль катта мувафаккиятларга эришади.

1987 йили театр жамоаси И.Юсупов либреттосига Н.Муҳаммеддинов мусиқаси билан «Ажиниёз» номли биринчи қорақалпоқ миллий операсини саҳналаштирдилар.

Бундан сўнг «Майсаранинг иши», «Алеко» опералари ва «Ойжамол» балетини саҳналаштириб театр мутаҳассислари ва кенг жамоатчиликга намойиш этдилар ва юқори баҳога муносиб деб топилдилан. Шундай килиб, театр 3 та йуналиш буйича драма, мусикали драма, опера ва балет жанрларида ижод қилиш имкониятига эга булди.

Шу муносабат билан театрга мусиқали театр статуси, 1991 йили Мустақиллик шарофати билан қорақалпоқ мумтоз шоири Бердақ номи  берилди.

 Мустақиллик йиллари театримизда миллий операмиз «Ажинияз» қайта саҳналаштирилди, «Алеко» операси, «Айжамал» балети, «Соҳибқирон», «Алпомиш» мусиқали драмалари бошқа тарихий спектакллар сахналаштирилиб, ёшларимизга миллий мъеросларимизни таништириб, биз кимларнинг авлодларимиз, ота-баболаримиз ким, улар қанақа юқори маданиятга эга бўлганлигини саҳнада кўрсатиб, уларнинг маънавиятини ўсишига ҳиссаларини қушиб келади.

Бундан ташқари театр репертуаридан Мустақиллик ғоялари билан суғарилган янги замон қаҳармони, тарихий шахсларимиз сиймоси, меҳир-мурувват мавзуси, Ватанга бўлган муҳаббат ва бошка шу каби мавзуларда асарлар ўрин олган. Шундай асарлардан С.Хўжаниёзовнинг «Адолатга ҳиёнат», «Суймаганга суйканма», К.Раҳмановнинг «Келин», «Ўлим жазоси», К.Матмуратовнинг  «Кечиккан муҳаббат», О.Абдураҳмановнинг «Ўжарлар», А.Қаҳҳорнинг «Тобуттан товуш», Ў.Ҳошимовнинг «Уйланмасам ўламан», Н.Жакиевнинг «Ота тақдири», С.Балғабаевнинг «Энг сулув келинчак», А.Утениязованинг   «Қизнг ор-номуси», К.Байсейтов ва К.Шангитбаевларнинг «Уч буйдоқ», П.Айтмуратовнинг «Интилганга толе ёр», П.Утениязов ва С.Узақбаевларнинг «Фарзандим жигар-бандим», Ҳ.Муҳаммаднинг «Ҳунар ўрганган бола», Қ.Нарқабилнинг “Нур сояда қолмайди”  ва бошқа асарлар театр репертуаридан ўрин олган.

Театр истиқлолнинг берган кенг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб,   ўтказилган Республика миқёсидаги фестиваль ва танловларда муносиб иштирок этиб, турли мукофотлар буйича ғолибликни қўлга киритиб келмоқда. 

1993-2000 йиллари театр жамоаси Тошкент шаҳрида, 2001 йили Хорозм вилоятида ўтказилган  Қорақалпоғистон Республикаси маданият, саньат ва адабиёти кунларида иштирок этти. 

1996 йили Амир Темурнинг  660 йиллиги муносабати билан ўтказилган Ўзбекистон Республикалари театрлари орасида ўтказилган танловда

А.Ориповнинг «Соҳибқирон»  спектаклидаги Амир Темур ролин ижро этган актер Базарбай Узақбергенов биринчи ўринни олишга сазовар бўлди.

2008 йили Туркманистан Республикаси пойтаҳти Ашхабад шаҳрида ўтказилган «Қўшиқ-мусиқа-инсониятнинг руҳий бойлиги» деб номланган фестивалда театр камер оркестри билан  вокал артистлари иштирок этишди.

2009 йили Миср Араб Республикасининг пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган ХХI халқаро театр санъати фестивалида С.Болғабаевнинг «Энг сулув келинчак» спектакли билан иштирок этиб, қорақалпоқ театр санъатини жаҳон халқларига таништиришга сазовар бўлдилар.

2009 йил якуни буйича Ўзбекистон Республикаси театрлари орасида   «Йилнинг энг фаол театри» номинациясини олишга эришди.

 2011 йили Тошкент шахрида утказилган «Сени куйлаймиз, замондаш!» 1-Республика театр санъати танловида П.Айтмуратовнинг «Интилганга толе ёр» спектакли билан иштирок этиб, тамошабин ва мутахассисларнинг эътирофига сазовар бўлиб, иккинчи ўринни олишга муяссар бўлдилар. 

2013 йили «Сени куйлаймиз, замондаш!» II Республика кўрик-танловида Қ.Нарқабилнинг “Нур сояда қолмайди” спектакли билан иштирок этиб, III-ўринга сазовор бўлди ва Шабнам ролидаги С.Аннақуловага “Энг яхши аёл роли ” номинацияси берилди. 

2014 йили Туркманистон Республикаси Ашхабад шаҳрида ўтказилган “Бахтиёр давримиз театри” деб номланган Халқаро театрлар фестивалида театримиз жамоаси “Энг сулув келинчак” спектакли билан иштирок этишди.

2016 йил май ойида Тошкент шаҳрида ижодий сафарда бўлиб А.Навоий номидаги опера ва балет катта театрида:

1. Қ.Заретдиновнинг “Тумарис” операсини,

2. Н.Мухаммеддиновнинг “Ажиниёз” операсини 

3. Театр симфоник оркестрининг “Ассаллом Тошкент оқшами” концертини намойиш этишди.

Ушбу йили ноябрь ойида эса И.Султаннинг “Имон” спектакли билан ижодий сафарда бўлиб Ўзбек Миллий академик драма театрида намойиш этишди.

Театримизда кичи кўламдаги миллий драматургиядан тортиб жаҳон драматургиясининг классик асарлари ёрқин намойиш этилди, опера ва балет спектаклларининг сахналаштирилиши жамоанинг катта ютуқлари ҳисобланади. Бунинг барчасига актёрлар, режиссёрлар, бастакорлар, рассомлар ва бошқада театр мутахассисларининг фидойи меҳнатлари туфайли эришилди. 

Репертуардан буюк маънавий меросимиз, бетокрар қадриятларимизди улуғлайдиган, тарийхий ва афсонавий спектакллар билан миллий замонавий спектакллар ўрин олган. Ҳар йили белгиланган 4 та спектаклни сахналаштириб премьералари ўтказилиб келади. 2012 йили Н.Давкараевнинг “Алпомиш” мусиқали драмасининг янги варианти, 2013 йил Қ.Заретдинов, И.Юсуповларнинг “Тумарис” операси, 2014 йил Н.Мухаммеддинов, И.Юсуповларнинг “Ажиниёз” операси, 2015 йил Қ.Заретдиновнинг “Қирқ қиз” балети, 2016 йили Қ.Матмуратовнинг “Бердақ” мусиқали драмалари сахналаштирилиб халқимизга намойиш этилди. Бундан ташқари замон қаҳармонлари мавзусидаги П.Айтмуратовнинг “Интилганга толе ёр”, Қ.Нарқабилнинг “Нур сояда қолмайди”, “Бир бола ва беш аёл тағдири” спектакллари, бугинги кунда жаҳон муаммоси бўлган “Одам савдосига қарши кураш”га боғишланган “Ойдин”, ёшларнинг диний терроризм ва экстремизм оқимларига кириб қолмаслик, огоҳ бўлишга чорлайдиган Н.Хошимовнинг “Ризолат қурбонлари” спектакллари сахналаштирилди. Жорий репертуаримизда 22 та спектакль мавжуд. 2017 йил Н.Мухаммеддиновнинг «Айжамал» балети, К.Рахмановнинг “Едиге” афсонаси асосида ёзилган мусиқали драмаси ва замонавий мавзуларда спектакллар сахналаштирилди. 2017 йили театрнинг 90 йиллик юбилей кечаси кенг турда нишонланди. 

 2017-йил ноябрь ойида Н.Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз» спектакли  Бухора вилоятида, 2018 йил апрель ойида Навоий вилояти да ушбу спектакль билан гастроль сафарида бўлиб келишди. Жорий йили октябрь ойида Хорезим вилоятида Қ.Нарқобилнинг «Гул олмаган гўзаллар» комедияси билан ижодий сафарда бўлдилар.

2018-йил ноябрь ойида Қирғизстон Республикаси Бишкек шаҳрида ўтказилган «Айтматов ва театр» Халқаро театрлар фестивалида Ч.Айтматовнинг «Лувр ўрдаги» («Денгиз ёқалаб чопаётган Олапар» қиссаси асосида) спектакли билан иштирок этиб нуфузли 3 ўринни эгаллади.

Тошкент шаҳрида ўтказилган ёш режиссёрларнинг «Дебют-2018» Республика ёш режиссёрларининг кўрик фестивалида «Лувр ўрдаги» спектакли сахналаштирувчи режиссёр М.Реймов 1 ўрин ғолиби бўлди. 

2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида Ч.Айтматовнинг «Жамиля» спектакли билан гастроль сафарида бўлиб, Мукимий номидаги мусиқали театрида, Рус Академик драма театрида ва Ўзбек миллий академик драма театрларида намойиш қилди. 

 2019 йил июнь ойида Нукус шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон театрларининг «Сени куйлаймиз, замондаш!» V-Республика кўрик фестивалида театримиз жамоаси К.Каримовнинг Ўзбекистон қаҳрамони Алланияз Утениязов ҳаётига боғишланган «Саховат боғи» спектакли билан иштирок этиб I- ўрин ғолиби бўлди. Спектакль сахналаштирувчи режиссёри Мархабай Усенов.

Театримизда Ўзбекистон ва Қорақалпоқистон халқ артистлари, саньат арбоблари, хизмат кўрсаткан артистлар: Базарбай Узақбергенов, Мирзагул Сапаева, Қурбанбай Заретдинов, Абибулла Шарипов, Жалғасбай Султабаев, Умирбай Қосимбетов, Сапаргул Давлетова, Роза Кутекеева, Элиза Айтниязова, Қурбанбай Қаландаров, Шарапатдин Пахратдинов, Дарибай Хожабергенов, Сарвиназ Аннақулова ва истьедодли актерлардан Мархабай Усенов, Копжурсин Алланазаров бошқада ижодкорлар истьедодли ёш ижодкорлар ишлашади. 

Жамоамиз берилган кенг имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, буннан сўнг ҳам самарали ижодий фаолият олиб бориб, миллатимиз фаҳри бўлиб қолаверади.

Бугинги кунга қадар қанча спектакль сахналаштирилди:

Театр ташкил этилган санадан бошлаб бугинги кунгача  326 спектакль сахналаштирилди. 

Шундан: 4 опера, 2  балет, 102 мусиқали драма, 222  драма асарлари сахналаштирилди.

1987 йили биринчи қорақалпоқ миллий операси Н.Мухаммеддиновнинг “Ажиниёз” операси (либретто муаллифи И.Юсупов),

1989 йили С.Юдаковнинг “Майсаранинг найранглари” операси,

1992 йили С.Рахманиновнинг “Алеко” операси,

2013 йили иккинчи қорақалпоқ операси Қ.Заретдиновнинг “Тумарис” операси (либретто муаллифи И.Юсупов).

1996 йили 1 қорақлпоқ миллий балети Н.Мухаммеддиновнинг “Айжамал” балети,

2015 йили 2 қорақалпоқ миллий балети Қ.Заретдиновнинг “Қирқ қиз” балети.

Мустақиллик йиллари тарийхий ва дастонлар асосида яратилган асарлар сахналаштирилиб келмоқда.

Улардан: 

1991 йили Т.Алланазаров, А.Бегимовларнинг “Ғариб очиқ” мусиқали драмаси,

1992 йили Қ.Матмуратовнинг “Шарьяр” драмаси,

1996 йили А.Ориповнинг “Соҳипқирон” драмаси,

1999 йили Бердақнинг “Адолатга қиёнат” мусиқали драмаси,

2007 йили Н.Давқараевнинг “Алпомиш” мусиқали драмаси,

2016 йили Қ.Матмуратовнинг “Бердақ” мусиқали драмаси,

2017 йили  К.Рахмановнинг «Едиге» мусиқали драмаси,

2018-йили А.Бегимов, Т.Алланазаровларнинг «Ғариб очиқ» мусиқали драмаларини айтиш жоиз.

Театрнинг ўзининг классикага айланган асарлари мавжуд бўлиб, улар бир неча маротаба қайта-қайта сахналаштирилмоқда. Улардан Ж.Аймурзаевнинг “Бердақ” мусиқали драмаси (1951, 1958, 1976 йиллари), Н.Давкараевнинг “Алпомиш” мусиқали драмаси (1942, 1961, 2007 йиллари), А.Бегимов, Т.Алланазаровларнинг “Ғариб очиқ” мусиқали драмаси (1956, 1972, 1992 йиллари), С.Хужаниёзовнинг “Суймаганга суйканма” мусиқали комедияси (1945, 1955, 1972, 1978, 2002, 2008 йиллари), Н.Мухаммеддиновнинг “Ажиниёз” операларини (1987, 1994, 2014 йиллари) айтиш мумкин. 

Похожие новости


Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив