8 (61) 224-06-57 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Бош балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

orazbay 30-09-2020, 16:48 94 balet-truppasi / БАЛЕТ


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат

академик мусиқали театрининг бош балетмейстери

Шарипов Абибулла Нагметович

Қорақалпоғистонда хизмат кỹрсатган артист 

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти 

 

        1959 йили тӯғилган. 1987йили Москва давлат маданият институтин тамомлаган. 

        Мутахассислиги: рақс жамоаси раҳбари.  

        1978-1983йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат филормонияси «Айкулаш» ансамбли балет артисти. 1983-1987йй. - Москва давлат маданият институти талабаси. 

       1987-1989йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри балетмейстери.                1989-  1996 йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат  2003йй - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош балетмейстери. 

          2003-2005йй - “Ўзбекнаво” ЭБ Қорақалпоғистон бўлими раққоси.      2005-2013йй - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош балетмейстери. 2013-2015йй - “Айкулаш жулдызлари” Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли бош балетмейстери. 2015-2015йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри балетмейстери. 2015й. ҳ в.   - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг бош балетмейстери. Қорақалпоғистонда хизмат кỹрсатган артисти (2003йил). Ўзбекистон Республикаси халқ артисти (2016 йил).

 А.Шарипов ўз меҳнат фаолиятини 1978 йили “Айқулаш” фольклор-этнографик ансамбли раққоси сифатида бошлаб, кейинчалик академик рақс санъати сир-асрорларини янада чуқур ўрганиш, ўз маҳоратини янада ошириш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида бош балетмейстери вазифасида давом эттиб келмоқда. 

У қорақалпоқ рақс санъатида ўз ўрнига эга балетмейстер. Унинг репертуаридан қорақалпоқ халқ рақслари, жаҳон классик ва замонавий рақслар ўрин олган.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида “Ханума”, “Суймаганга суйкалма”, “Олпамиш”, “Ҳуждан”, “Едиге” мусиқали драмаларининг, “Ажиниёз”, “Тўмарис”, “Гулайым” операларининг рақсларини, “Қырққиз” ва “Айжамал”балетини саҳналаштирди.

А.Шарипов 1998 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари”  халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида, 2000 йил Тошкент шаҳрида “Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва санъати кунлари”да, 2001 йил Хоразм вилоятида ўтказилган “Қорақалпоғистон Республикаси маданияти ва санъати кунлари”да ва Тошкент шаҳрида ўтказилган байрамларнинг иштирокчиси.

Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари, шаҳар ва туманларда оммавий-маданий тадбирларда, йирик маданий анжуманлар, катта театрлаштирилган концерт дастурларларида бош балетмейстер сифатида фаол иштирок этиб келмокда.

 

Похожие новости

Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр

03.10.20 simfonik-orkestri / Симфония оркестри - КК
Туреш Алланазаров 1916-2000

03.10.20 tarixiy-insonlar / Taрихый инсанлар - КК

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив