8 (61) 224-06-57 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Бош хормейстер - Толепова Айпара Балтамуратовна

orazbay 29-09-2020, 20:00 81 etakchilik / xor artistlari



Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат

академик мусиқали театрининг бош хормейстери

Толепова Айпара Балтамуратовна
 
    1964 йили тӯғилган. 1990 йили М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясин тамомлаган. Мутахассислиги: хор дирижёри. 1983-1985йй. - Нукус маданият билим юрти хор концертмейстери. 1985-1990йй. - Тошкент давлат консерваторияси талабаси. 1990-1991йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри хормейстери.
      1991-2000йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош хормейстери. 2000-2011йй. - Нукус давлат маданият ва санъат коллежи ўқитувчиси. 2003-2005йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри дирижери. 2005й. - ҳ.в.   - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрининг бош хормейстери
    А.Толепова М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини тамомлаб, мутахассислиги бўйича қорақалпоқ хотин-қизлари орасида биринчи хормейстер ва дирижер.
У театрда саҳналаштирилган барча мусиқали спектаклларда, жумладан,  “Алпомиш”, “Ёр висоли”, “Ғориб ошиқ”, “Ажиниёз”, “Алеко”, “Тумарис”, “Айжамал”, “Қирққиз” балетлари ва бошқада мусиқали спектаклларда хор жамоасига раҳбарлик қилиб, солист-қўшиқчиларни тайёрлаб келмоқда. 
Шунингдек, 1993 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Қорақалпоғистон Республикаси Маданияти кунлари”да Ўзбекистон давлат консерваторияси хор жамоаси билан қатнашган. 
У Нукус шаҳри 12-сонли умумтаълим мактабида болалар хор жамоасини ташкил этиб, 1998 йил Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказилган “Ўзбекистон Ватаним маним” кўрик фестивалида 2-ўрин совриндори бўлди.
      2016   йили май ойида Тошкент шаҳрида А.Навойи номидаги Ўзбекистон давлат катта Академик театрида «Ажиниёз», «Тумарис» опералари ва симфоник оркестри жамоасининг “Ассалом Тошкент оқшоми” номли концерти билан гастрол сафарида бўлиб, гастроль сафарининг юқори даражада ўтишида фаоллик кўрсатди.   
2017 йили ўрта-махсус ва юқори ўқув ўринларининг мусиқа  юналиши бўйича махсус  ёзилган хор ва хор шунослик  методикалик қолланмаси Қорақалпоғистон нашриётидан босилиб чиқти.
      Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари, оммавий-маданий тадбирларда, йирик маданий анжуманлар, катта театрлаштирилган концертларда хор жамоасига дирижерлик қилиб фаол иштирок этиб келмокда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Фахрий ёрлиқ» лари билан мукофотланган.
    2019 йил март ойида хор жамоасинин концерт дастурин халқимизга намойиш этиб, томошабинлар меҳрини қозонди.

Похожие новости

Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр

03.10.20 simfonik-orkestri / Симфония оркестри - КК
Туреш Алланазаров 1916-2000

03.10.20 tarixiy-insonlar / Taрихый инсанлар - КК