Қурбаназаров Полатбай - Кларнет
orazbay 2-10-2020, 12:21 561 simfonik-orkestri / Симфония оркестри - ККоркестр артисти
Қурбаназаров Полатбай
Ушбу вазифада 1997 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти олий.
П. Қурбаназаров қорақалпоқ мусиқасининг, симфоник оркестрининг ривожланишида катта ҳисса қўшган саньаткор. Унинг ижодий фаолияти театрдаги симфоник оркестр билан боғлиқ. У театрда сахналаштирилган барча мусиқали спектаклларда «Бердақ» (Ж.Аймурзаев), «Ханума» (Цагарилли), «Мингларнинг бири» (К.Рахманов), «Ўжарлар» (О.Абдурахманов), «Қайнона» (М.Шамхалов), «Ўлим жазоси» (К.Рахманов), «Алпомиш» (Н.Давқараев), операларда «Ажинияз» (Н.Мухаммеддинов, И.Юсупов), «Майсаранинг найранглари» (С.Юдаков), «Алеко» (С.Рахманинов), «Айжамал» балетида ва бошқада спектаклларда оркестрнинг бошловчи мусиқачиси сифатида фаол иштирок этиб келади.
Уш бу йиллар ичида у Республикамизда ўтказилиб келаётган барча маданий тадбирларнинг, белгили давлат арбоблари ва саньаткорлар юбилей кечаларининг, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунига, “Наврўз” умумхалқ байрамларининг, Тошкент, Москва, Қизил-Ўрда, Казань ва бошқада шаҳарларда ўтказилган маданият ва адабиёт кунларининг, декадаларнинг иштирокчиси.
П.Қурбаназаров ўз касби бўйича мутахассис. У оилали. Унинг оиласи намунали оилалардан. Шунинг билан бирга у ўзининг маҳалласида обрўга эга. Асосан ёшлар тарбиясига итибор билан қарайди, ободонлаштириш ишларида ҳам фаол қатнашади.
Похожие новости
Сейтимов Маманбий - Тромбон
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист