Отарбаев Байрамбай - Дирижёр
orazbay 2-10-2020, 21:00 509 simfonik-orkestri / Симфония оркестри - ККБердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри
Дирижёри
Отарбаев Байрамбай Узакбаевич
Умумий меҳнат стажи 29 йил. Ушбу лавозимда 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти олий, М. Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини 1993 йили тугатиб ўзининг иш фолиятини Нукус маданият ва санъат билим юртида ўқитувчи, директор ўринбосари, лавозимларида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директор ўринбосари, Бердақ номидаги академик мусиқали театри симфоник оркестри дирижери, лавозимларида ишлаб Қорақалпоқ санъатининг равожланишида ўзиниг катта ҳиссасини қушиб келаётган дирижер ва устоз.
Унинг ижодий фоалияти Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри симфоник оркестри билан жуда яқин боғланган. Б.Отарбаев театрда сахналаштирилган мусиқали спектаклларда «Алпомиш», «Бердақ», «Едиге», тарихий мусиқали ва бошқа да спектаклларда симфоник оркестрга дирижёрлик этди.
Ушбу йиллар ишида Республикамизда ўтказилган маданий тадбирларнинг, катта концертларнинг, таниқли санъат арбобларининг юбилей кечаларида симфоник оркестрга дирижёрлик этиб томошабинларнинг олқишига сазовар бўлди.
Шу билан бирга Б.Отарбаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида устозлик этиб, ўсиб келаётган ёшларга қорақалпоқ, ўзбек ва жаҳон композиторларининг классика мусиқасини яқиндан танитиб билим сирларини ўргатиб келди. Республикамиз миқёсида ўтказилган маданий тадбирларида, кўрик танловларида ҳакамлар ҳайъати сифатида фоал қатнашиб келмоқда.
2014-2015-йиллари театримиз симфоник оркестри жамоати билан бирга, бош дирижёр Қ.Заретдиновнинг раҳбарлигида “Устоз шогирд” дастурига биноан Республикамиздаги барча шаҳар ва туманлардаги санъат ва мусиқа мактабларида истеъдодли энг ёш ўқувчилар билан учрашувлар кечаси ва 2016-йили март ойида “Бәҳәр ырғақлары” номли концерт дастури намоиш этилиб томошабинларда яқши таассурот қолдирди.
2016-йили май ойида Тошкент шаҳрида А.Навоий номидаги Ўзбекистан давлат Академик катта театрида «Ажиниёз», «Тумарис» опералари ва симфоник оркестри жамоасининг “Ассалом Тошкент оқшами” концерти билан қатнашиб концертнинг юқори даражада ўтишида ўз ҳиссасини қўшди.
2017-2018-2019-йили Бердақ номидаги академик мусиқали театри симфоник оркестри жамоаси билан Республикамизда ўтказилиб келаётган барча байрамлар, учрашув кечалари, юбилей ва концерт дастурларида дирижер сифатида “Ғориб ачиқ”, “Бердақ” мусиқали спектаклларида иш фаолиятини давом этиб келмоқда.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович
Қорақалпоғистонда хизмат кỹрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович
Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист
Бош дирижёр - Курбанбай Заретдинов
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты