ЕДИГЕ
orazbay 10-09-2020, 21:37 610 Афиша уз / Афиша - КК«Едиге» спектакли аннотацияси (мусиқали драма)
Муаллиф- К.Рахманов
Бастакор – Қ.Заретдинов
Сахналаштурувчи режиссёр – Ж.Султабаев
Режиссёр – А.Кудайназаров
Ассистент режиссёр- М.Усенов
Рассом – З.Сайпов
Спектакль 2 соат давом этади.
«Едиге» мусиқали драмаси уш бу номдаги қорақалпоқ халқ дастони асосида ёзилган. Дастон туркий халқларда энг кўп тарқалган тарийхий кекса дастонлардан ҳисобланади. Дастоннинг ёратилганига 625 йил тўлади.
Ҳар бир халқнинг ўзига тан миллий фольклор халқ ижодий асарлари мавжуд. Халқ ўзининг орзу-армонларини, мақсад-муродларини, уш бу асарларида кўрсатиб, рухий озиқ олган. «Едиге» дастони қорақалпоқ халқининг бир неча асрлардан буён келаётган миллий бойлиги бўлиб ҳисобланади.
Бу қаҳармонлик дастон, халқнинг ёвуз кучларга қарши, Ватанни севиш, уни асраш, мухаббатни куйлаш, эл-халқини қўриқлаш, халқлар дўстлиги каби нозик сезимларни уйғотиб, ёш авлодларимизга ватанпарварлик ҳиссёт боғишлайди. Шунинг учун ҳам асар асирдан-асир ошиб ўтиб, ҳар бир янги авлод ўзи учун янги ғоялар топади.
«Едиге» пьесасининг аҳамияти ва жамиятимизда тутган ўрнини албатта ёш авлодларимиз билиши керак. Пьеса воқеаси, ғояси томонидан ҳозирги кунимизга, Президентимизнинг ёш овладларимизни миллий рухта тарбиялаш, Ватанни севиш, уни асраш, халқлар дўстлиги ҳақида, олиб бораётган ишлари жавоб беради.
«Едиге» дастони бир неча маротаба нашр қилинган. Қорақалпоқ фольклорининг 100 томлигидан ҳам жой олган. Жиров-бақшилар «Едиге» жирланган вақтта ҳаттоки ҳаво ўзгариб ёмғир ёғади деган ҳам ривоятлар бор.
Едиге дастон қаҳармони бўлганлиги билан, у ҳақийқаттан ҳаётта бўлган тарийхий шахс. 1340-1420 йиллари яшаб ўтган, буюк соҳипқирон Амир Темур билан замонлаш бўлган. Тарийхчи фан арбобларининг ёзишича Едиге Амир Темур билан Олтин ўрдага ҳужим қилишида сафдош бўлган. У ўз ботирлиги ва қаҳармонликлари билан дастонга айланган. Едиге Амир Темурнинг ишоничли саркардаларнинг бири бўлган делинади.
Пьеса вокеаларига тўқтайдиган бўлсак, пьеса ҳам дастон асосида ёзилиб, Едиге Тохтамис хоннинг асранди уғли булади. Едиге вояга еткандан сўнг, унга отларини боқтириб қуяди. Едиге мардлиги ва доналиги билан барчани лол қолдириб, халқининг ҳурматига сазовар бўлади. Халқи Тоқтамишга эмас Едигега ишоним билдириша бошлайди. Тохтамишнинг одамлари Едиге устидан иғво қилишиб хонга ёмонлашади. Тохтамиш асранди уғлининг доналиги ва ботирлиги билан халқи орасида машҳур бўлиб бораётганидан хавотирга туша бошлайди. Хизматкорлари ва қотини Қорасоч билан маслаҳатлашиб уни ўлтириш учун ҳар қил найрангларни уйлаб топади. Оқир-охибат Едиге Ватанидан кетишга мажбур бўлади.
Пьесанинг иккинчи актида Ватанидан кетган Едиге Сатемир олдига боради. У ўзининг ва халқининг Тохтамиш хоннан кўраётган жабрини, унинг зулимликларини айтиб беради. Едиге на фақат ўзи ва оиласи тинчлиги учун келади, унинг бош мақсади Тохтамишнинг зулумлигидан жабр кўраётган халқининг озодлигини олиб бериш.
Сатемир хон Едигенинг доналиги, жосур ва мардлигини кўриб кўнгли тўлади. У ёлғиз қизи Ақбилекни Қора тийин Алп девдан қутқариб беришини сўрайди. Едиге Сатемир хон қизини девдан қутқарады. Сатемир халқини ёвуз Тохтамиштан қутқариши учун 40 минг лашкар беради ва Едиге лашкарлари билан Ватанни ёвуз кучлардан озат этиши учун отланиси билан спектакль якунланади.
Пьеса дастон асосида ёзилгани боис унда мифологик сюжетлар ҳам мавжуд.
Спектакль мусиқаларини ўзига хос миллий колоритга бой қилиб ва қаҳармонлик рухида басталаган бастакор, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон саньат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофати совриндори Қ.Заретдинов. Сахналаштирган режиссёрлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ва Қорақалпоғистон халқ артисти Жалғасбай Султабаев ва Аман Қудайназаровлар. Сахналарни афсонавий кўриниш билан безаган рассом Заўқи Сайпов.
Едиге ролини ёш истьедодли актёрлар Копжурсин Алланазаров ва Мархабай Усеновлар маҳорат билан ижро этди. Тохтамиш хон Едигенинг сақлаб олган отаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган, Қорақалпоғистон халқ артисти Омирбай Қосимбетов, унинг рафиқаси Қорасоч маккор қотин ролини Ўзбекистон халқ артисти Мирзагул Сапаева, Сатемир хон ролини ёш истьедодли актер Азиз Назаримбетов, жилқимон Фарит Узақбергенов, Едигенинг рафиқаси Қорақас ролини Қорақалпоғистонда хизмат кўрсаткан артист Сарвиноз Аннақуловалар маҳорат билан ижро этди. Бундан ташқари спектаклнинг муваффақиятли чиқишида эпизод ролларнинг, оммавий сахналарнинг ҳам ўрни катта.
Похожие новости
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Вокал артисти Қосымбетов Омирбай Сарсенбаевич
Өзбекстанға хызмет көрсеткен артист, Қарақалпақстан халық артисти