Вокал артисти Қосымбетов Омирбай Сарсенбаевич
orazbay 29-09-2020, 11:40 623 Vokal artistlari / Вокал артистлериБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали
театри вокал артисти
Қосымбетов Омирбай Сарсенбаевич
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист,
Қорақалпоғистон халқ артисти
Маълумоти олий. Мазкур лавозимда 2012 йилдан ишлаб келади. У 1985 йили Тошкент давлат театр ва рассомлик институтини тугатиб театрда актёр сифатида иш бошлайди. 2008 йили Ўзбекистон давлат саньат институтининг Нукус филиали очилиши муносабати билан ушбу институт директори лавозимида 2013 йилга қадар ишлади.
О.Қосымбетов ўз ижодий фаолияти давомида 50дан ортиқ турли характердаги ролларни ижро этган. У кенг диапазонга эга актёр бўлиши билан, томошабинларимиз ўни комедия актёри сифатида таниқли бўлиб, халқимизнинг севимли ижодкорига айланган. У театрда ижро этган ролларидан «Майсаранинг найранглари» операсида Мўлла Дўст, «Ўжарлар»да Айтжан, «Қиёнат»да қаровул, «Балкондаги назалим»да Аттилио, «Хўжа Насратдин ўлмайди»да Хўжа Насратдин, «Ханума»да Котэ, «Ўмирбек ва Тозча»да Умирбек, «Ғариб очиқ»да Ғариб, «Адолатга қиёнат»да Хан, «Афандининг беш қотини»да Акбар, “Алпомиш”да Кўкаман, “Ажиниёз” операсида Улама, “Уч буйдоқ”да Ҳасен, “Пошша” да Омирбай, “Танҳо юлдуз”да Мурат, “Бердақ”да Нурмурат ахун, “Едиге”да Тохтамис подшо, “Аязий”да каби роллари орқали томошабинлар кўнглидан жой олиб мутахассислар этиборига тушди. Бундан ташқари байрамларда сахналаштириладиган “Совға” Шоу спектаклларида ҳар қил интермедияларда қизиқарли роллар ижро этади.
У «Қорақалпоқфильм» киностудияси томонидан олинган бир нечта “Курорт”, “Уғри”, “Бир дўстинг бўлсин” фильмаларида роллар ижро этиш билан бирга дубляжларда да фаол қатнашади.
Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмокда. Шунингдек 1992-2000 йилллари Тошкент шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва санъат кунларида, 1990-2001 йиллари Хоразм областида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси маданияти ва санъати кунлари иштирокчиси. 1995 йили Юнеско қарари билан Улуғбек бобамизнинг 600 йиллик юбилейига боғлиқ Англия, Франция давлатларида конференцияда, 2001 йили Ҳиндистанда маданий марказининг ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган катта маданий анжуманда иштирок этдилар.
2013 йили Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарида бўлиб «Алпомиш», «Келин» спектаклларида роллар ижро этиб,
2014 йилнинг якуний бўйича Тошкент шаҳрида ўтказилган «Эътироф-2014» танловида иштирок этиб К.Нуркабылнинг «Сув кўрмай этик ечма» спектаклиндаги Чари шаққон образи билан «Йилнинг энг яхши эркак роли» номинацияси билан тақдирланди.
2015 йил июн ойида М.Нызановнинг «Пошша» спектаклида Ўмирбой,
2016 йил май ойида Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат Академик катта театрида «Ажиниёз», «Тумарис» опералари ва симфоник оркестри жамоаси,
2017 йил март ойида К.Рахмановнинг «Едиге» мусиқали спектаклида Тўқтамис подшо,
шунингдек 2017 йил ноябрь ойида Бухоро вилоятида, 2018 йил февралда Тошкент шаҳри “Навруз” халқаро умумхалқ байрами ва апрел ойида Навоий вилоятида театр ижодий жамоаси билан иштирок этиб, «Танҳо юлдуз» спектаклидаги Мурат бош қаҳрамон роли билан гастрол сафарининг юқори савияда ўтишида ўз ҳиссасин қўшди.
О.Қосымбетов мамлакатимиз бўйлаб тез-тез ижодий сафарларда бўлиб, ўқувчи ва талаба ёшлар билан учрашувларда мунтазам қатнашиб келади. Оилали. Фарзандларини ватанга содиқ инсонлар этиб тарбиялаб келмоқда.
1996 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2000 йил Қорақалпоғистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.
Похожие новости
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович
Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист
Алланазаров Тореш 1916-2000
Қорақалпоғистон театр саньати арбоби, Ўзбекистон халқ артисти, Бердақ номидаги давлат мукофоти,