Усенов Марқабай театрининг Бадиий раҳбари
orazbay 26-09-2020, 07:15 578 etakchilik / Искерлик
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик
мусиқали театрининг Бадиий раҳбари,
"Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист"
Усенов Марқабай Балтабаевич
2021 йили "Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артист" унвони билан мукофотланган.
Мазкур вазифада 2020 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келмоқда. У 2006 йилдан бошлаб актер бўлиб ишлашдан бошлади ва илк қадам қўйган пайтидан бошлаб, ўзининг оҳангдор овози ва истеъдоди билан ҳамкасблари ҳамда мутахассисларни ҳайратга солган. У ўз изланувчанлиги ва меҳнатсеварлиги билан тез орада театрда сахналаштирилган спектаклларда бош ва етакчи қаҳармон образларини ярата бошлади.
Унинг илк роли “Алпомиш” мусиқали драмасида ижро этган Алпомиш роли бўлган. М.Усенов ўзига ишониб топширилган мазкур мураккаб ва юксак маҳорат талаб қиладиган образни моҳирона ярата олиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Шундан сўнг у театрда саҳналаштирилган барча саҳна асарларида, жумладан, “Тумарис” операсида Лашкар боши, “Қизинг ор номусинг” спектаклида Қўчқорвой, “Тобутдан товуш” да Обиджон, “Андишали келинчак” да Қоплонбек, “Қизиқчилар касалхонада” да Дауен, “Ёр висоли” да Кийикбой, “Суймаганга суйканма” да Ауез, “Қимматга тушган муҳаббат” да Сексенбай, “Ойдин” да Самандар, “Бердак”да Бердақ, “Едиге” да Едиге, “Ғориб очиқ” мусиқали драмасида Хакимзода ролларини юксак маҳорат билан ижро этди.
Шунингдек У актёрлик билан бирга, режиссёр сифатида да ўзин кўрсата олди ва 2017 йили К.Рахмановнинг «Мухаббат самалы» мусиқали драмасин сахналаштириб Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Сени кўйлаймиз замондош!» Республикалик театрларининг IV-фестивалига ушбу спектакль билан қатнашиб 3-ўрин ғолиби бўлди.
2018 йили Ч.Айтматовнинг “Жамила” драмаси сахналаштириб, 2019 йили Тошкент шаҳрида ушбу спектакль билан гастрол сафарида бўлиб томашабинларда ёрқин таассурот қолдирди.
2019 йили К.Реймовнинг “Сақаўат бағы” драмаси, К.Рахмановнинг “Уришга налат” драмаси, 2020 йили Тунжер Жуден-ўғлининг «Клиника» комедияси, К.Заретдиновнинг “Халқ учун” либреттосин ўзига хос услуби билан сахналаштириб, томошабинлар ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланиб, ўларнинг мехрини қозанди.
Ўзбекистон театрлари билан иш тажрибасини ошириш мақсадида Сирдарьё вилоятида Расул Хайтматнинг “Биббиханым” тарийхий спектаклин сахналаштириб театр мутахассислари ва театр шуносларининг олқишига сазобор бўлди.
2021 йил 1-17 июль кунлари Туркия давлати, Трабзон шаҳрида ўтказилган «XXI – Халқаро Қора денгиз театрлар фестивали»да Ч.Айтматовнинг “Жамила” спектакли билан қатнашиб ташкиллаштириш кординаторлари тарафидан йўқори даражада қатнашганлиги учун диплом ҳамда «XXI-Халқаро Қораденгиз театрлар фестивали» нишони билан театримизнинг ижодий жамоасини тақдирлади.
У Республикамиз миқёсида ўтказилаётган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамларида ва барча маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келади.
У ўз устида изланадиган, тиришқоқ, ёш истеъдод эгаси, жамоа орасида ҳурматга эга актёр ва режиссёр.
М.Усенов ўз касби бўйича етук мутахассис, ўзининг инсоний ижобий фазилатлари билан жамоада ҳурмат қозониб келмоқда.
Похожие новости
Ансатбаев Нажиматдин Ansatbaev Najimatdin
Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист, Өзбекстан халық артисти, Бердақ атындағы мәмлекетлик
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
ФОТО ГАЛЕРЕЯ, PHOTO GALLERY
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист