Вокал артисти Махсетбаев Бахрам Махсетбаевич
orazbay 20-09-2020, 12:00 380 Vokal artistlari / Вокал артистлериБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали
театри вокал артисти
Махсетбаев Бахрам Махсетбаевич
Ушбу лавозимда 2013 йил буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Маълумоти олий.
Б.Махсетбаев жуда қисқа вақт ичида театр жамоасининг ҳурматига сазовор бўлган ёш маҳоратли актёр. Ўта тиришқоқ, берилган барча ишларга маъсулият билан қарайди. Сахналаштирилган спектаклларда, “Тумарис”, операсида, “Бердақ”, “Едиге” мусиқали спектаклларда “Қирққиз”, “Айжамал” балетларининг оммавий сахналарда фоал иштирок этди.
Театрда сахналаштирилган “Ажиниёз” операсида Оғабий, «Сув курмай этик ечма» спектаклида Феликс, Н.Хошимовнинг “Разолат қурбонлари” драмасида Дилшод, “Имон” да Сидиқжон, “Мухаббат шомали”да Арислон, “Едиге” да вазир, “Лувр урдаги” да Мелхун, “Ынжықтын мухаббаты”да Ғаррыбай ва бошқада ролларни маҳорат билан ижро этди.
Театр жамоаси билан биргаликда мактаб, лицей, колледж ва олий ўқув юртларида ўқувчилар билан учрашиб маданий-маърифий кечаларида, гастрол сафарларида иштирок этиб келади.
Шу билан бирга қорақалпоқ телевидениясида сахналаштирилган бир нечта телесериалларда, қисқа метражли фильмларда, турмуш сабоқлари телекўрсатувларда роллар ижро этиб ўз мухлисларига эга бўлди.
2014 йили “Актёрлик санъати” йўналиши бўйича Тошкент шаҳрида малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаганлиги учун сертификат берилди.
2016 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида театр жамоаси билан «Ажинияз», «Тумарис» операларида фаол иштирок этди.
Шунингдек 2017 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Сени кўйлаймиз замандош” Республика театрларининг IV-фестивалида театрнинг ижодий жамоаси билан К.Рахмановнинг “Мухаббат шамоли” мусиқали драмасида Арислон роли билан қатнашиб, ушбу спектаклнинг 3 совринли ўринни ва олишида ўзинининг ҳиссасини қўшди.
2018 йил февралда Тошкент шаҳрида “Навруз” ўмумхалқ байрам тадбири ва Қирғизистон Республикасида Ч.Айтматовнинг 90 йиллигига боғишлаб ўтказилган “Айтматов ва театр” халқора фестивалида Ч.Айтматовнинг “Соқил ёқалаб чопаётган олапар” қиссаси асосида “Лувр урдаги” спектакли билан қатнашиб фахирли 3 ўрин ва Тошкент шаҳрида ўтказилган “ДЕВЮТ-2018 V Республика курик фестивали” Ч.Айтматовнинг “Лувр урдаги” спектакли билан қатнашиб 1 ўрин совриндори бўлишга эришди.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл