(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

балет артисти Абатова Манзура Бахытбаевна

orazbay 24-09-2020, 16:55 263 balet-truppasi / БАЛЕТ


Бердақ номидаги   Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри балет артисти 

Абатова Манзура Бахытбаевна 

 

  Ушбу вазифада 2014 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус. 

 М.Абатова 2014 йили Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий коллежи халқ рақс ижрочиси мутахассисини тугатиб театрда балет артисти бўлиб ижодий меҳнат фаолиятини бошлаб ўзининг меҳнат севарлиги, тиришқоқлиги ва маҳорати билан жамоа ҳурматига сазовор бўлди. Барча рақсларни маҳорат билан ижро этиб, ўз мухлисларига эга бўлди. Республикамиз миқёсида ўтказиладиган барча байрам дастурларида рақслари билан иштирок этиб, томошабинлар кўнгилларидан жой олиб келмоқда.  

Театрда сахналаштирилган К.Заретдиновнинг “Қырқ қиз” балетида Гулайим бош қаҳорман образини юқори савияда ижро этиб томошабинлар ва театр мутахассислари томонидан юқори баҳоланди. 

Шунинг билан бирга, у театрда сахналаштирилган С.Хўжаниёзовнинг «Суймаганга суйканма», Н.Даўқараевнинг «Алпомиш», П.Отениязов, С.Узакбаевларнинг «Фарзанд ташвиши», И.Юсуповнинг «Ажиниёз», «Тумарис», К.Матмуратовнинг «Бердақ», «Едиге», «Интилганга толе ёр»,  «Қирқ қиз», «Ойжамал» ва бошқа да театр репертуаридан ўрин олган барча спектаклларда якка ва оммавий рақсларда ва Янги йил ва 8-март хотин қизлар байрамларига боғишланган “Совға” Шоу спектаклларида узининг рақслари билан қатнашиб келмоқда. Республикамиз миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари, 14-январ Ватан ҳимоячилар куни, 30-июнь – Ёшлар фестивали куни ва барча байрам концерт дастурларида классик рақслар билан бирга миллий рақсларимизни ижро этиб, ўзининг маҳорати билан мухлислар кўнгилларидан жой олиб келмоқда. 

2018 йили Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 14-январ Ватан ҳимоячилар куни, Хива шаҳрида ўтказилген «Рақс сеҳри» Халқаро фестивалининг, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 9-май Хотира ва Қадирлаш кунига, 2019 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” умумхалқ байрамида ва “Хотира ва Қадирлаш” кунига боғишланган байрам тадбирида, Сурхондарё вилояти Термез шаҳрида “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” очилиш ва ёпилиш маросимларида театр жамоаси билан байрам тадбирларининг иштирокчиси.

М.Абатова ўз устида изланадиган, тиришқоқ, ёш истеъдод эгаси, жамоа орасида ҳурматга эга ёшларнинг бири. 

 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Махаммадияров Наўрызбек Иняминович

«Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты, “Ниҳол” мукофоти совриндори

23.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери