(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

балет артисти Қурбанов Алишер Атабаевич

orazbay 28-09-2020, 15:22 487 balet-truppasi / БАЛЕТ




















































































































































































































Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри балет артисти 

Қурбанов Алишер Атабаевич

 

  Маълумоти ўрта махсус. Ушбу вазифада 2003 йилдан буён ишлаб келмоқда.

А.Қурбанов 2003 йил Нукус давлат санъат ва маданият коллежини тугатиб театрда балет артисти бўлиб ижодий меҳнат фаолиятини бошлаб  ўзининг меҳнат севарлиги, тиришқоқлиги ва маҳорати билан жамоа ҳурматига сазовор бўлди. Барча рақсларни маҳорат билан ижро этиб, ўз мухлисларига эга бўлди. Республикамиз миқёсида ўтказиладиган барча байрам дастурларида рақслари билан иштирок этиб, томошабинлар кўнгилларидан жой олиб келмоқда. У театрда сахналаштирилган барча спектаклларда оммавий ва рақс сахналарида иштирок этиб келади. Жумладан: С.Хўжаниёзовнинг «Суймаганга суйканма», Н.Даўқараевнинг «Алпомиш», П.Отениязов, С.Узакбаевларнинг «Фарзанд ташвиши», И.Юсуповнинг «Ажиниёз», «Тумарис»,  «Халқ учун» опералари, К.Матмуратовнинг «Бердақ» ва бошқа да мусиқали спектаклларида оммавий сахна ўйинларида, 2015 йил сахналаштирилган К.Заретдиновнинг «Қирқ қиз» балетида Журын таз, “Айжамал” балетида Шылымбет образларин ижро этиб томошабинлар олқишига созавор бўлди.

А.Қурбанов Республикамизда ўтказиладиган барча байрам тадбирларига боғишланган концерт дастурларида, фестивалларда 2003-2004-2006-йиллари Тошкент шаҳрида ўтказилган Наврўз умухалқ байрамига, Мустақиллик байрамига 2008 йил Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида, 2011 йил ўтказилган Республика театрларининг “Сизни куйлаймиз замондош” I-фестивали, 2012 йил Эллиқалъа туманида ўтказилган “Асрлар садоси” фестивали, 2013 йили Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари” фестивали, 2013 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган гастроль сафарларида иштирок этди.

2009 йилдан Нукус шаҳри 21-сонли умумтаълим мактабида рақс тугарагига раҳбарлик қилиб, тайёрлаган ўқувчилари бир нечта конкурсларда иштирок этиб танлов ғолибликларини қўлга киритиб келади, 2009-2010-2011-2014-2017 йиллари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Янги авлод” болалар фестивалида Д-гуруҳи дипломлари, 2014 йили Тошкент шаҳрида утказилган “Камалак юлдузлари” болалар фестивалида Д-гуруҳи дипломлари ва Туркманистон Республикаси “Аваза-2014” халқаро мусиқали хореография фестивали лауреати.    

Шунингдек 2014-2015 йили Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Фахрий ёрлиги” билан тақдирланди ва 2018 йили Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Фахрий ёрлиги билан мукофотланди. 2017-2019 йиллари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари” фестивалида, 2018 йили 14-январ Ватан ҳимоячилар куни, 2019 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган 8-март халқаро хотин қизлар байрами, “Навруз” умумхалқ байрами ва  2018-2019 йиллари “Хотира ва Қадирлаш” кунига бағишланган байрам тадбирида, 2019 йили Сурхондарё вилояти Термез шаҳрида “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” очилиш ва ёпилиш маросимларида, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Давлат тили тўғрисида”ги Низомнинг қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги байрами, 2020 йил 8-март халқаро хотин қизлар байрами, Мўйноқ туманида ўтказилган халқаро “Пресс клуб” тадбири ва Мўйноқ тумани қишлоқ меҳнаткашларига бағишланган концерт дастурларининг  фаол иштирокчиси.


































































Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Махаммадияров Наўрызбек Иняминович

«Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты, “Ниҳол” мукофоти совриндори

23.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери