(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

балет артисти Жубаев Султанбай Избасқанович

orazbay 26-09-2020, 15:44 320 balet-truppasi / БАЛЕТ


Бердақ номидаги  Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри 

балет артисти 

Жубаев Султанбай Избасқанович 

 

Маълумоти ўрта-махсус. Мазкур вазифада 2003 йилдан бошлаб ишлайди. 

У театрда ўзининг меҳнат севарлиги, тиришқоқлиги ва маҳорати билан жамоа ҳурматига сазовар бўлди. 

С.Жубаев рақс сирларин шуқур урганиб маҳорат билан ижро этган “Шағала”, “Кўкпар”, “Шабандоз” ва бошқада миллий рақслари билан томошабинлар кўнгилларидан жой олди. 

Шунинг билан бирга, у театрда сахналаштирилган С.Хўжаниёзовнинг «Суймаганга суйканма», Н.Даўқараевнинг «Алпомиш», П.Отениязов, С.Узакбаевларнинг «Фарзанд ташвиши», И.Юсуповнинг «Ажиниёз», «Тумарис», К.Матмуратовнинг «Бердақ», «Едиге», «Интилганга толе ёр»  ва бошқа да театр репертуаридан ўрин олган барча спектаклларда якка ва оммавий рақсларда қатнашиб юқори савияда ижро этиб келмоқда.

У театр жамоаси билан биргаликта 2003-2004-2006-йиллари Тошкент шаҳрида ўтказилган Наврўз умухалқ, Мустақиллик байрамларининг, “Шарқ тароналари” фестивалларининг, 2008-йил Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг очилиш ва ёпилиш маросимларининг, 2011-йили ўтказилган Республика театрларининг “Сизни куйлаймиз замондош” I-фестивалининг, 2012-йили Элликқалъа туманида ўтказилган “Асрлар садоси” фестивалининг, 2013-йили Тошкент шаҳрида ўтказилган гастроль сафарининг фаол иштирокчиси.

     2015 йил сахналаштирилган К.Заретдиновнинг «Қирқ қиз» балетида Аннакул образин юксак маҳорат билан ижро этиб, мутахассис ва томошабинлар эътиборига тушди.

    2018 йил Ватан ҳимоячилар куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари кунининг ташкиллаштирилганлигининг 26 йиллик байрами, 9-май Хотира ва Қадирлаш кунига боғишланган байрам  тадбирларининг, 2019 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” умумхалқ байрамида ва “Хотира ва Қадирлаш” кунига боғишланган байрам тадбирида, Сурхондарё вилояти Термез шаҳрида “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” очилиш ва ёпилиш маросимларида театр жамоаси билан фаол иштирок этди.

Республика микёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда ва ижодий сафарларда фаол иштирок этиб келмоқда.

 

 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК