(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

балет артисти Даулетов Бахытжан Толыбаевич

orazbay 24-09-2020, 16:22 267 balet-truppasi / БАЛЕТ


Бердақ номидаги   Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри балет артисти 

Даулетов Бахытжан Толыбаевич 

 

Ушбу вазифада 2013 йилдан фаолият кўрсатиб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус.

Б. Даулетов 2013 йил Нукус давлат санъат ва маданият коллежини тугатиб театрда балет артисти бўлиб ижодий меҳнат фаолиятини бошлаб  ўзининг меҳнат севарлиги, тиришқоқлиги ва маҳорати билан жамоа ҳурматига сазовор бўлди. Барча рақсларни маҳорат билан ижро этиб, ўз мухлисларига эга бўлди. Республикамиз миқёсида ўтказиладиган барча байрам дастурларида рақслари билан иштирок этиб, томошабинлар кўнгилларидан жой олиб келмоқда. У театрда сахналаштирилган барча спектаклларда оммавий ва рақс сахналарида иштирок этиб келади. Жумладан: С.Хўжаниёзовнинг «Суймаганга суйканма», Н.Даўқараевнинг «Алпомиш», П.Отениязов, С.Узакбаевларнинг «Фарзанд ташвиши», И.Юсуповнинг «Ажиниёз», «Тумарис»,  «Халқ учун» опералари, К.Матмуратовнинг «Бердақ» ва бошқа да мусиқали спектаклларида оммавий сахна ўйинларда, Республика миқёсида ўтказилган барча байрам тадбирларида, театрда сахналаштирилган барча спектаклларда оммавий сахналарда, рақс сахналарида, янги йил ва 8-март халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган театрлаштирилган Шоу концертларида фаол иштирок этиб келади.

У театр жамоаси билан биргаликта 2013 ва 2017 йилларда Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари” фестивалининг, 2018 йил Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 9-май Хотира ва Қадирлаш куни, 2019 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” умумхалқ байрамида ва “Хотира ва Қадирлаш” кунига боғишланган байрам тадбирида, Сурхондарё вилояти Термез шаҳрида “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” очилиш ва ёпилиш маросимларида театр жамоаси билан  иштирок этди. 

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Давлат тили тўғрисида”ги Низомнинг қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги,  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига боғишланган байрам тадбирларининг фаол иштирокчиси. Республика микёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК