(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

балет артисти Лепесова Индира Зиуатдиновна

orazbay 25-09-2020, 15:48 313 balet-truppasi / БАЛЕТ


Бердақ номидаги   Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри 

балет артисти 

Лепесова Индира Зиуатдиновна

 

Ушбу лавозимида 2003 йилдан буён ишлаб келмоқда. 

И.Лепесова 2003 йил Нукус давлат санъат ва маданият коллежини тугатиб театрда балет артисти бўлиб ижодий меҳнат фаолиятини бошлаб   ўзининг меҳнат севарлиги, тиришқоқлиги ва маҳорати билан жамоа ҳурматига сазовор бўлди. Барча рақсларни маҳорат билан ижро этиб, ўз мухлисларига эга бўлди. Республикамиз миқёсида ўтказиладиган барча байрам дастурларида рақслари билан иштирок этиб, томошабинлар кўнгилларидан жой олиб келмоқда. 

У театрда сахналаштирилган барча спектаклларда оммавий ва рақс сахналарида иштирок этиб келади. Жумладан: “Айжамал”, “Қирққиз” опералари, С.Хўжаниёзовнинг «Суймаганга суйканма», Н.Даўқараевнинг «Алпомиш», П.Отениязов, С.Узакбаевларнинг «Фарзанд ташвиши», И.Юсуповнинг «Ажиниёз», «Тумарис»,  «Халқ учун» опералари, К.Матмуратовнинг «Бердақ» ва бошқа да мусиқали спектаклларида оммавий сахна ўйинларида фаол катнашиб келмоқда.

И.Лепесова театр жамоаси билан Республикамизда ўтказиладиган барча байрам тадбирларига боғишланган концерт дастурларида, фестивалларда 2003-2004-2006-йиллари Тошкент шаҳрида ўтказилган Наврўз умухалқ байрамига, Мустақиллик байрамига 2008 йил Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида, “Шарқ тароналари” фестивалларининг, 2011 йил ўтказилган Республика театрларининг “Сизни куйлаймиз замондаш” деб номланган I-фестивали, 2012 йил Элликқалъа туманида ўтказилган “Асрлар сазоси” фестивалининг, 2013 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган гастроль сафарининг иштирокчиси.

Мамлакатимиз бўйлаб тез-тез ижодий сафарларда, маданий-марифий тарғибот ишларида, ижодий сафарларнинг қатнашувчиси.

Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.






















 

 

 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК