балет артисти Реймов Кахарман Куралбаевич
orazbay 20-09-2020, 11:58 320 balet-truppasi / БАЛЕТБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри
балет артисти
Реймов Кахарман Куралбаевич
Ушбу вазифада 2018 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус. Нукус давлат санъат ва маданият коллежи халқ рақси ижрочиси мутахассини тугатган.
К.Реймов ижодий меҳнат фаолиятини 2018 йилдан, театрда балет артисти бўлиб ишлашдан бошлади.
У театрда ўзининг меҳнат севарлиги, тиришқоқлиги ва маҳорати билан жамоа ҳурматига сазовор бўлди. Барча рақсларни маҳорат билан ижро этиб, ўз мухлисларига эга бўлмоқда. Республикамиз миқёсида ўтказиладиган барча байрам дастурлари иштирокчиси.
Театрда сахналаштирилган «Тумарис», «Ажинияз» опералари, «Қирқ қиз», “Айжамал” балетида ва театрлаштирилган «Совға» Шоу концерт дастурларида иштирок этиб келади.
У Республика микёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари, гастрол сафарларида, фестивалларида ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.
2019 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” умумхалқ байрамида ва “Хотира ва Қадирлаш” кунига боғишланган байрам тадбирида, Сурхондарё вилояти Термез шаҳрида “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” очилиш ва ёпилиш маросимларида театр жамоаси билан байрам тадбирларининг иштирокчиси.
У ўз устида изланадиган, тиришқоқ, ёш истеъдод эгаси, жамоа орасида ҳурматга эга ёшларнинг бири.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл