(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

балет артисти Курбанбаев Дилшод Кенжебаевич

orazbay 24-09-2020, 16:47 285 balet-truppasi / БАЛЕТ


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри 

балет артисти 

Курбанбаев Дилшод Кенжебаевич 

 

  Ушбу вазифада 2014 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус. 

Д.Курбанбаев ижодий меҳнат фаолиятини 2014 йил Нукус давлат санъат ва маданият коллежи халқ рақси ижрочиси мутахассини тугатиб, театрда балет артисти бўлиб ишлашдан бошлади. 

У театрда ўзининг меҳнат севарлиги, тиришқоқлиги ва маҳорати билан жамоа ҳурматига сазовор бўлди. Барча рақсларни маҳорат билан ижро этиб, ўз мухлисларига эга бўлмоқда. Республикамиз миқёсида ўтказиладиган барча байрам дастурлари иштирокчиси.  

Театрда сахналаштирилган «Тумарис», «Ажинияз» опералари, «Қирқ қиз» балетида ва театрлаштирилган «Совға» Шоу концерт дастурларида ижро этди.

Айниқса, миллий балетимиз бўлган «Қирқ қиз» балетида мураккаб ва юксак маҳорат талаб қиладиган Арслон образини моҳирона ярата олиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

У Республика микёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

2015 йили  Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Ёшлик завқи”  Балет ва заманавий рақс ижрочилари ўртасида утказилган республика фестивалида “Фестивал кашфийоти” номинацияси ғолиби дипломи ва Қорақалпоғистн Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Энг яхши балет ижрочиси” номинацияси билан тақдирланди.

2017 йили  Самарканд шаҳрида ўтказилган  “Шарқ тароналари” фестивали,  2018 йили Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 14-январ Ватан ҳимоячилар куни байрами, 2019 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” умумхалқ байрамида ва “Хотира ва Қадирлаш” кунига боғишланган байрам тадбирида, Сурхондарё вилояти Термез шаҳрида “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” очилиш ва ёпилиш маросимларида театр жамоаси билан фаол қатнашиб келди.

 У ўз устида изланадиган, тиришқоқ, ёш истеъдод эгаси, жамоа орасида ҳурматга эга ёшларнинг бири.

 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Махаммадияров Наўрызбек Иняминович

«Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты, “Ниҳол” мукофоти совриндори

23.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Усенов Марқабай Балтабаевич - Режиссёр

Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист, "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист"

26.09.20 etakchilik / Искерлик
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК