(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

вокал артисти Алланазаров Кўпжурсин Аймуратович

orazbay 24-09-2020, 09:35 401 Vocal / Vokal artistlari / Вокал артистлери


 

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти 

Алланазаров Кўпжурсин Аймуратович

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кӯрсаткан артист

 

  Мазкур вазифада 2007 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти олий. К.Алланазаров 2007 йил Тошкент давлат санъат институтининг магистратурасини тугатиб, театрда ўзининг ижодий меҳнат фаолиятини бошлади. Ўзининг ёқимли овози, лирик ижро маҳорати ва актёрлик истеъдоди билан ўз мухлисларига эга бўлди.  У театрда сахналаштирилган «Алпомиш»да Жамал, «Виждон»да Адилбек, «Интилганга толе ёр»да Турдибой, «Жон қизлар»да Аубакир, «Уғрини қароқчи ўрди»да Нурполат, “Келин”да Заримбет, “Фарзандим жигарбандим”да Тимур, “Нур сояда қолмайди”да Қадир, “Бердақ”да Ажиниёз, “Имон”да Арип, “Едиге”да Едиге, “Аязий”да Ибрайим Юсупов, Анвар Ранода Султанали, “Киз йигирмага чиққанда” да Кайпберген, Э.Ағзамнинг «Танҳо қайиқ»да Қалимбет, У.Шекспирнинг «Гамлет»да Гамлет ва бошқада ролларни ижро этди. 

Унинг ижро этган ролларида ватанпарварлик, миллийлик, баркомаллик сингари туйғулар мужассамланган. 

К.Алланазаров театр жамоаси билан мунтазам равишда ижодий сафарларда бўлиб, дала мехнаткашлари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, талабалар билан учрашувлар ўтказиб туради. Республикамиз миқёсида ўтказиладиган «Мустақиллик», «Наврўз» умумхалқ байрамлари ва барча маданий тадбирлар, йирик концерт дастурларининг   фаол иштирокчиси. 2011 йил Тошкент шаҳрида Республика миқёсида ўтказилган «Сизни куйлаймиз замондаш» I-кўрик фестивалида «Интилганга толе ёр» спектаклида Турдибой ролини, 2013 йил II-кўрик фестивалида «Нур сояда қолмайди» спектаклида Қадир каби бош қаҳрамон, 2016 йил гастрол сафарида «Ажиниёз» операсида Берди шайтон образларини ижро этиб томошабинларнинг ва мутахассисларнинг ижобий фикрига эга бўлди. 

Шу билан бирга “Ўзбекфильм” ва «Қорақалпоқфильм» студиялари билан биргаликда тўширилган «Қалқон» фильмида оға лейтенант Жураев, “Устюртга йўл” фильминда Норбой, «Бир дустинг бўлсин»да Куўат, «Тенгиз» фильмида Мадияр,  «Сабот» фильмида Мақсет ва  бошқада кўплаган телесериалларда турли характердаги роллар ижро этиб, томошабинларда ёрқин таассурот қолдирди.

2022 йили декабрь ойида Москва шаҳрида бӯлиб ӯткан 3-чи Московкая Преъмера Халқаро кинофестивалида «Тенгиз» фильми билан иштирок этди.

Бош ролни ижро эткан актриса Ситора Фаромонова «Энг яхши аёл» роли учун номинация ғолиби бӯлди.

2022-йил 15 ноябрда «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кӯрсаткан артист» унвони билан тақдирланди.  

   


 


























Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Махаммадияров Наўрызбек Иняминович

«Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты, “Ниҳол” мукофоти совриндори

23.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
1926-2022 жылларда сахналастырылған спектакльлер

1926-2022 жылларда сахналастырылған спектакльлер

17.12.21 Аfisha / Афиша уз / Афиша - КК
1926-2022 жылларда сахналастырылған спектакльлер

1926-2022 жылларда сахналастырылған спектакльлер ДИЗИМИ

15.12.21 История театра / teatr-tarihi / Teaтр тарийхы - КК