Жумабаев Тенелбай - Ударник
orazbay 30-09-2020, 06:15 423 simfonik-orkestri / Симфония оркестри - ККБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри
оркестр артисти
Жумабаев Тенелбай Орынбаевич
Умумий меҳнат стажи 14 йил. Ушбу лавозимда 2003 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. Маълумоти ўрта-махсус. Нукус давлат саньат билим юртин тугатган.
У меҳнат фаолиятида симфоник оркестр жамоаси билан бирга Республика миқёсида ўтказиладиган байрам концертларида, юбилей кечаларига бағишланган концертларда иштирок этиш билан бирга, театрда сахналаштирилган барча мусиқали спектаклларда «Ўжарлар» (О.Абдирахманов), «Алпомиш» (Н.Даўқараев), “Виждон” (П.Тилегенов), “Қизинг ор номусинг” (А.Отениязова), “Ёр висоли”(К.Рахманов), “Қизиқчилар касалхонада” (К.Рахманов) “Тумариc” (Қ.Заретдинов), “Ажиниёз” операсида, “Бердак”, “Едиге”, “Гул олмаган жанонлар” ва бошқада спектаклларда симфоник оркестр билан иштирок этиб келади.
Республикамизда ўтказилган барча байрам тадбирларининг, концертларнинг, юбилей кечаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунига, «Наврўз» умумхалқ байрамларининг фаол иштирокчиси. 2008 йил Туркменистан Республикаси Ашхабад шаҳрида ўтказилган «Жаҳон мусиқаси” фестивалининг, 2013 йил театр жамоасининг Тошкент шаҳрида ўтказилган гастроль сафарининг иштирокчиси.
2016 йил Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида “Ажинияз”, “Тумарис” опералари, “Ассалом-Тошкент оқшоми” симфоник оркестри концерти билан қатнашиб томошабинларнинг ва мутахасисстларнинг олқишига сазовор бўлди.
Шунингдек, 2017 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Сени кўйлаймиз замандош” Республика театрларининг IV-фестивалида театрнинг ижодий жамоаси билан К.Рахмановнинг “Мухаббат шамоли” мусиқали драмасида Қанигул роли билан қатнашиб, ушбу спектаклнинг 3 совринли ўринни олишида ўзинининг ҳиссасини қушди.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Бош дирижёр - Курбанбай Заретдинов
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист