(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Балет артисти Асқарова Қумар Кошкинбаевна

orazbay 29-09-2020, 16:30 436 balet-truppasi / БАЛЕТ


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри 

балет артисти

Асқарова Қумар Кошкинбаевна

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими 

 

2005 йил “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланган

Умумий меҳнат меҳнат стажи 20 йил. Ушбу вазифада 2007 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Маълумоти олий.

Қ.Асқарова ижодий меҳнат фаолиятини 1994-йили “Аму толқыны” фольклор ансамблида раққоса бўлиб ишлашдан бошлади. 

У жуда ҳам иқтидорли раққоса, ўз репертуарига эга. Миллий рақсларимизни маҳорат билан ижро этади. Ранг-баранг рақслари билан мухлислари кўнгилларидан ўрин олган. Шу кунгача театр сахнасида ўнлаб ранг-баранг яккахон рақсларни маҳорат билан ижро этиб, мухлислар ва мутахассислар эьтирофига сазовар бўлди. Шунинг билан бирга, у театрда сахналаштирилган барча спектаклларда оммавий сахналарда, рақс сахналарида иштирок этиб келади. 

У  Тошкент шаҳрида ўтказилган маданият кунларида (1993-2000 йил), Самарқанд шаҳрида ўтказилган Амир Тимурнинг 660 йиллик кечасида (1996-йил), Хива шаҳрининг 2500 йиллик кечаларида (1997-йил) ва “Шарқ тароналари” фестиваллари, 2012 йил Элликқалъа туманида ўтказилган “Асрлар сазоси” фестивали, 2013 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган гастроль сафарининг, 2018 йили Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 9-май Хотира ва Қадирлаш кунига, Хива шаҳрида ўтказилган «Рақс сеҳри» Халқаро фестивалининг иштирокчиси.

Мамлакатимиз бўйлаб шаҳар ва туманларда тез-тез ижодий сафарларда бўлиб, мехнаткашлар билан учрашувларда иштирок этади.

Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Кутекеева Роза Артиковна

Өзбекстан, Қарақалпақстан ҳәм Қазақстанга хызмет көрсеткен артист

29.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна

Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист

01.10.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Вокал артисти Хожабергенов Дарибай Айтбаевич

Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист, «Дослық» ордени ийеси

25.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери