(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Вокал артисти Кутекеева Роза Артиковна

orazbay 29-09-2020, 11:45 801 Vokal artistlari / Вокал артистлери


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти

Кутекеева Роза Артиковна

 

Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсаткан артист

 

Маълумоти олий. Мазкур вазифада 1991 йилдан буён ишлаб келмоқда.  

Р.Кутекеева опера қушиқчилик саньатида, бетакрор овоз эгаси. У Қорақалпоқ қушиқчилиқ санъатида ўз ижодий йулида алоҳида ўринга эга ижодкор. Ўзининг ёқимли овози, кенг диапазони, ижро маҳорати билан мухлисларининг кўнгилларидан чиқиб келади. Унинг  репертуаридан республикамизга таниқли бастакорларнинг ўзбек, рус ва жаҳон классик операларидан ариялар ўрин олган.

Унинг ижро этган ҳар бир қўшиғида миллийлик, ватанпарварлик, дўстлик, миллий қадриятларимиз ва маънавий баркамоллик туйғулари мужассамлашган. 

У ижро этган қушиқлар ўзига хос хусусияти билан тингловчига завқ бағишлаб, мухлислари кўнглидан чиқиб, юракларидан ўрин топа олаганликдан, халқимиз севиб тинглайдиган хонандаларнинг бирига айланди.  

Қушиқчилик санъати билан бирга театрда 2007 йил “Алпомиш” мусиқали драмасида Баршын, 2008 йил “Суймаганга суйканма” мусиқали драмасида  Айсанам, 2014 йил  сахналаштирилган  Қорақалпоқ миллий “Ажинияз” операсида Ханзада ва “Тумарис” операсида Тумарис ролларини маҳорат билан ижро этди.

Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказилаётган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрами, Конституция куни, касбий байрамлар ва катта концерт тантаналарида, 1991-1995 йиллари Қозоғистон Республикаси Алма-ата шаҳри “Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва санъати кунлари”да, 1993 йил “Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва санъати кунлари”да, 1996 йил Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси Конституция куни” байрами, 1996 йил Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон - Ватаним маним” конкурсида совринли II ўринни, 1997 йил Германияда Ўзбекистон маданият кунларига, 1997 йил Тошкент шаҳрида “Наврўз” умумхалқ байрами, 1999 йил Тошкент шаҳрида 8-март Ҳотин-қизлар байрами, 2000 йил Тошкент шаҳрида “Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва санъати кунлари”да, 2001 йили Хорезм вилоятида ўтказилган “Қорақалпоғистон Республикаси маданияти ва санъати кунлари”да, 2004 йил Тошкент шаҳрида “Наврўз” умумхалқ байрами, 2008 йили Нукус шаҳрида ўтказилган “Баркамол авлод-2008” спорт мусобақаларининг очилиш ва ёпилиши катта концерт дастурларида ўзининг концерт номерлари билан, 2008 йил Ашхабад шаҳрида ўтказилган “Мусиқа инсоннинг руҳий бойлиги” мусиқали фестивалида иштирок этди.

Шунингдек ҳар йили Республикамиз миқёсида ўтказилаётган “Мустақиллик”, “Наврўз” умумхалқ,                  8-март Ҳотин-қизлар байрами, “Конституция” кунлари ва бошқа кўплаб маданий тадбирларда ўзининг концертлари билан фаол қатнашиб келмоқда.

2013 йил февраль ойида Тошкент шаҳри “Алпомиш”, “Интилганга толе ёр” спектакллари ва 2016 йил май ойида Тошкент шаҳрида А.Навоиий номидаги Ўзбекистон давлат Академик катта театрида “Ажиниёз”, “Тумарис” опералари ва симфоник оркестр жамоасининг “Ассалом Тошкент ақшоми” номли концерти билан гастрол сафарида бўлди. 

2016 йил ноябрь ойида Хорезм шаҳрида «Олтин кўз» фестивалида, шунингдек “Зульфия” давлат мукофоти кўрик танловининг Республика босқичида, “Камалак юлдузлари”  кўрик танловининг  Республика босқичида ҳайъат аъзоси. 

2010 йили «Ягонасан, муқаддас Ватан!» курик танловида иштирок этиб хурмат ёрлиги билан тақдирланди.  

2016 йилнинг якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган “Эътироф-2016” танловининг “Йилнинг энг яхши опера қўшиқчиси” номинацияси ғолиби.

Бу иқтидорли хонанда опералардан ариялар ижро этиш билан, миллий кушикларни, эстрада жанрларда ҳам қушиклар ижро этиб келади. Шунингдек республикамиз ёшлари орасида миллий санъатимизни ривожланиши учун ёшлар орасида шогирдлар тайёрлаб ўзининг бар моҳоратини ўргатиб келмоқда.

1995 йил «Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»  

2000 йил «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»  

2000 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»   унвонлари билан тақдирланган.

Похожие новости

Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна

Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист

01.10.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист

30.09.20 Балетная труппа / balet-truppasi / Ballet / БАЛЕТ
Вокал артисти Отемуратов Махсетбай Кеўнимжаевич

Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист, «Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты

29.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр

Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты

03.10.20 Симфонический оркестр / simfonik-orkestri / Symphony orchestre / Симфония оркестри - КК