(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Вокал артисти Отемуратов Махсетбай Кеўнимжаевич

orazbay 29-09-2020, 08:35 629 Vokal artistlari / Вокал артистлери




Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали 

театри вокал артисти 

Отемуратов Махсетбай Кеўнимжаевич

“Ниҳол” давлат мукофоти совриндори,

     Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган артист,   

   Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсаткан артист


2000-йили Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси “Фаҳрий ёрлиги”, 2001-йил “Ниҳол” мукофоти совриндори, 2005-йили «Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган артист”, 2011-йили “Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсаткан артист” унвони билан тақдирланган.

Мазкур вазифада 2013-йилдан буён ишлаб келмоқда.

У меҳнат фаолиятини 1994-йили Нукус тумани маданият бўлимида хонанда сифатида фаолият кўрсатишдан бошлаган.

У талабалик йилларданоқ санъатга бўлган қизиқиши кундан-кунга ортиб, катта саҳналарга чиқишига олиб келди.

М.Отемуратов қорақалпоқ қушиқчилиқ санъатида ўз ижодий йулида алоҳида ўринга эга ижодкор. Унинг репертуаридан республикамизга таниқли бастакорларнинг, шоирларнинг 100дан ортиқ қўшиқлари ўрин олган бўлиб, миллий маданиятимизни юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Унинг ижро этган ҳар бир қўшиқларида мустақиллик ғоялари, миллийлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳнатсеварлик, миллий қадриятларимиз ва маънавий баркамоллик тўйғулари мужассамлашган.

У ижро этган қушиқлари ўзига ҳос хусусияти билан тингловчига завқ бағишлаб, муҳлислари кунглидан чиқиб, юракларидан жой олганликдан, халқимиз севиб тинглайдиган хонандаларнинг бирига айланди.

М.Отемуратов Республикамиз миқёсида ўтказилаётган барча маданий тадбирларда “Мустақиллик”, “Наврўз” умумхалқ байрами, Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўтказилган Олий таълим муассасалари “Универсиада” спорт мусобақа концерт дастурлари,  касбий байрамлар ва катта концерт тантаналарида, “Ўзбекистон – Ватаним маним”, “Шу азиз Ватан барчамизники”, “Хеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон” каби танлов ва фестивалларда, 2000 йил Тошкент шаҳрида “Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва адабиёти кунлари”да, 2001 йил Хорезм вилоятида ўтказилган “Қорақалпоғистон Республикаси маданияти ва адабиёти кунлари”да, 2008 йил Нукус шаҳрида ўтказилган “Баркамол авлод-2008” спорт мусобақаларининг очилиш ва ёпилиши, Нукус “АМФИ” театрида Ўзбекистон талантли ёшларининг спорт мусобақалари иштироқчиларига   боғишланган  катта концерт дастурларида ва 2009 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Шарқ тароналари» VII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида ва Тошкент шаҳрининг 2200 йилик юбилейига боғишланган байрамларида, 2011 йил Наманган вилоятида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг очилиш ва ёпилиши иштироқчиларига  боғишланган катта концерт дастурларида ўзининг концертлари билан фаол қатнашди.

1997-йили Республика ёш эстрада ижрочилар танловида совринли I-ўринни, 2004-йили Башқуртстон Республикаси пойтахти Уфа шаҳрида XII халқаро “Урал моно” туркий ёшларининг кўрик танловига қатнашиб, фаҳрли I-ўринни эгаллаб танловнинг “Олтин буға” мукофотини олишга мияссар бўлди. 

Шу билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси туман, шаҳарларда “Ниҳол” мукофотини таъсис этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказишдан олдин ёшлар билан ўчирашув кечаларида ва 2008-йили апрель ойида “Мен элимнинг очиғиман”, 2013-йили “Халқим билан мақтанман” 2014-йили “Махсет Шоу”, 2016-йили “Анамаў” номли узининг якка  концерт дастурини халқимизга намойиш этиб, томошабинлар меҳрини қозонди.

2016-йили июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Өзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами, 2016-йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида  Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Меҳр Мирувват дунёни асрайди” шиори остида ўтказилган ҳайр саховат гала концертига, 2018 йил апрель ойида Хоразм шаҳрида Туркманстон делегациясининг келиши муносабати билан, Қашқадарьё вилояти Шахрисабз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро “Мақом”бадиий санъати фестивалига, 2019 йил Хотин қизлар байрами, Тошкент шаҳрида Узбек-Корейс санъат усталарининг қўшма концерт дастури,  боқишланган  концерт дастурига ўзининг  қўшиқлари билан қатнашиб келмокда.     

Ўзининг маданият соҳасида серқирра мутахассис сифатида кўрсатиш билан бирга Республикамизнинг ижтимоий сиёсий турмушида фаол қатнашиб, ўзини кўрсата билди. 2004-йили Нукус шаҳар Кенгаши депутати, 2009-йили Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгесининг депутати бўлиб сайланди.

Бу иқтидорли хонанда қорақалпоқ халқининг миллий қушиқчилиқ санъатини ривожлантириш йўлида фидокорона меҳнатлари билан миллий санъатимизни ривожланишига ўз хиссасини қушиб келаётган инсонларнинг бири.

Ойлали. Тўрмуш ўртоғи билан  биргаликта 3 ўғил 1 қизни тарбиялап вояга етказмоқда.































































 

























Похожие новости

Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна

Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист

01.10.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист

30.09.20 Балетная труппа / balet-truppasi / Ballet / БАЛЕТ
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр

Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты

03.10.20 Симфонический оркестр / simfonik-orkestri / Symphony orchestre / Симфония оркестри - КК
Алланазаров Тореш 1916-2000

Қорақалпоғистон театр саньати арбоби, Ўзбекистон халқ артисти, Бердақ номидаги давлат мукофоти,

03.10.20 Исторические личности / tarixiy-insonlar / Historical persons / Taрихый инсанлар - КК