(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Хор артисти Кенжебаева Дастегул Жолдасбаевна

orazbay 17-10-2020, 13:55 317 xor artistlari / XОР -КК

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали

 театри хор артисти

Кенжебаева Дастегул Жолдасбаевна 

 

Ушбу вазифада 2013 йилда буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Маълумоти олий.

Д.Кенжебаева қисқа вақт ичида ўзининг маҳорати, чиройли овози, изланувчанлиги, истеъдодлиги билан театр жамоасида хизмат кўрсатиб келмоқда. 

У театрда сахналаштирилган “Қизинг ор номусинг”, “Ёр висоли”, “Ажиниёз”, “Тумариc”, “Бердак”, “Едиге”, “Гул олмаган жанонлар”, “Бир бола ва бешта аёл тақдири” “Имон” спектаклларида ижро эткан образлари томошабинларнинг олқишига сазовар бўлди. 

Шунингдек «Айжамал», «Қирққиз» балетида ва бошқада мусиқали спектаклларда хор жамоаси билан фаол иштирок этиб келади.

У сахналаштирилган балет, опера ва мусиқали спектакллардаги бўлаётган ҳар бир воқеани томошабинларга этказиб беришда ижро маҳорати ва истеъдоди билан ижро этиб, балет, опера ва мусиқали спектаклларнинг юқори даражада  ўтишида ўзининг ҳиссасин қўшиб келмоқда.

 “Совға” театрлаштирилган шоу спектаклларида ўзининг қўшиқлари ва қизиқарли роллари билан иштироқ этади.

Д.Кенжебаева хор артисти бўлиши билан бирга бир нечта спектаклларда роллар ижро этди. Улардан “Бахт” да Бахт, “Бир бола ва беш аёл тақдири”да Ҳафиза, “Ойдин” да Ойдин, Н.Хошимовнинг “Ризолат қурбонлари” да Саламатхан, “Почча” ҳамшира қиз,  “Имон”да Азиза, “Едиге”да жанжалкаш аёл роллари орқали томошабинлар олқишига сазовор бўлди. 

Айниқса, бугунги куннинг долзарб муаммоси-одам савдосига қарши курашиш мавзусидаги Р.Мухаммеджановнинг “Ойдин” спектаклида яратган Ойдин образи ўзининг таъсирчанлиги ва ҳаққонийлиги билан томошабинлар қалбидан ўрин олган.

2016 йил Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида “Ажинияз”, “Тумарис” опералари, “Ассалом-Тошкент оқшоми” симфоник оркестри концерти билан қатнашиб томошабинларнинг ва мутахасисстларнинг олқишига сазовор бўлди. 

2018 йил февралда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” ўмумхалқ  байрам тадбирининг  иштирокчиси .

У Республикамиз миқёсида ўтказилаётган барча маданий тадбирларда, Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамларида фаол иштирок этиб келади.

У театр жамоаси билан мунтазам равишда ижодий сафарларда бўлиб, дала мехнаткашлари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, талабалар билан учрашувлар ўтказиб туради.

 


Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Махаммадияров Наўрызбек Иняминович

«Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты, “Ниҳол” мукофоти совриндори

23.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Вокал артисти ДЖалғасбаева Дина ДЖумабаевна

22.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Нурыллаева Дилорам Мақсетбаевна

21.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери