(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Вокал артисти ДЖалғасбаева Дина ДЖумабаевна

orazbay 22-09-2020, 16:18 284 Vokal artistlari / Вокал артистлери


Бердақ номидаги Қорақалпок давлат академик 

мусиқали театри вокал артисти 

ДЖалғасбаева Дина ДЖумабаевна 

 

 

  Мазкур вазифада 1993 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти олий.

Д.ДЖалғасбаева ўз ижодий фаолияти давомида 40дан ортиқ турли характердаги ролларни ижро этган. Улардан «Ажойиб эркак»да Айлаззад, «Отали етимлар» да Алмагул, «Кечиккан муҳаббат»да Меҳрибон, «Ёввойи гуллар» да Айгул, «Бадууа» да Гулжамал, «Абийға бабий» да Зайда,  «Еттинчи папам»да Инкар,  «Қайнона»да Садохат, «Энг сулув келинчак»да Мадина, «Суймаганга суйканма»да Айзада,  «Кулма менга»да Хатша, «Ўч буйдоқ»да Айсулу, «Маст келинчаклар»да Гульнара, «Андишали келинчак»да Ғийбатчи аёл, «Танҳо юлдуз»да кундош, “Бир бола ва бешта аёл тақдири” Зухра ,“Гул олмаган гузаллар” мутахассис қиз, “Фарзанд ташвиши” Аёл образлари билан, “Ажинияз”, “Тумарис”, “Гулайым”, “Халқ учун” опералари, “Айжамал”, “Қирққиз” балетлари оммовий сахналарда фаол қатнашиб томошабинлар кўнглидан жой олиб мутахассислар эътиборига тушди.

Шунингдек Республикамиздаги «Телерадиокомпаниясида» да бир қанча телесериалларда турли характердаги образларни ижро этиб, томошабинларда ёрқин таассурот қолдирган. Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмокда. Шунингдек 2000 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва адабиёти   кунларида, 2001 йил Хоразм вилоятида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданияти ва адабиёти кунлари иштирокчиси.

2009 йил Миср Араб Республикасида ўтказилган XXI-Халқаро экспереминтал театрлар фестивалида театр жамоаси билан “Энг сулув келинчак” спектакли билан қатнашиб, унинг ижросидаги Мадина образи мутахассислар томонидан эътироф этилди. 

2013 йил Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарида бўлиб “Алпомиш”, “Интилганга толе ёр”, “Келин” спектаклларида роллар ижро этди.

 Шунингдек 2013 йил “Сизни куйлаймиз замондош” деб номланган Республика театрларининг I-II-фестивали, 2014-йил Туркманистан Республикаси Ашхабад шаҳрида ўтказилган «Бахтиёр давримиздаги театр санъати» халқаро театрлар фестивалининг, 2017 йил ноябрь ойида Бухоро вилоятида,  2018 йил Навоий вилоятида “Танҳо юлдуз” спектакли ва Хорезм вилоятида “Гул олмаган гузаллар”  спектакллари билан қатнашиб, гастрол сафарининг юқори савияда ўтишида ўзининг қиссасини қўшди. 

Д.ДЖалгасбаева Республикамиз миқёсида ўтказилаётган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамлари, шаҳар ва барча туманларда маданий-маърифий тадбирлари, ижодий сафарлари ва тарғибот ишларининг фаол иштирокчиси.

 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти - Сарыбаева Гульхан Базарбаевна

Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист

27.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Вокал артисти Назарымбетов Базарбай Матжанович

Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист

29.09.20 Вокалные артисты / Vokal artistlari / Scetches of scenery / Вокал артистлери
«Қорақалпоғистонда хизмат кӯрсаткан артист»

«Қорақалпоғистонда хизмат кӯрсаткан артист»

26.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери