«Қорақалпоғистонда хизмат кӯрсаткан артист»
orazbay 26-09-2020, 11:18 486 Vokal artistlari / Вокал артистлериБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал тисти «Қорақалпоғистонда хизмат кӯрсаткан артист», Дўстлик” ордени соҳибаси
Жуманиязова Гулсара Каражановна
Ушбу театрда 1988 йилдан ўз меҳнат фаолиятини бошлаган. Г.Жуманиязова узоқ йиллик ижодий фаолияти давомида жамоа орасида ўзининг юксак маҳорати, ҳар бир ролга профессионал ёндашуви, ширали овози ва меҳнаткашлиги билан ҳурматга сазовор бўлди.
Г.Жуманиязова театр саҳнасида 40 дан ортиқ роллар ижро этди. Жумладан, “Инжиқнинг муҳаббати” да Айжамал, “Кўланка”да Назли, “Энага”да Салима, “Кечиккан муҳаббат”да Урунгул, “Ғариб очиқ”да Ҳурлиха, Ғарибнинг онаси Абадан, “Шарьяр”да Ялмоғиз кампир, “Уч буйдоқ”да Кунсулув, “Алпомиш”да Орзайим, “Энг сулув келинчак”да Зуҳра, “Имон”да Айша. “Танҳо юлдуз”да Жамила, “Едиге” да Қорасоч, “Жамила” да Гулзада, “Гул олмаган жанонлар” Зухра, “Қиз йигирмага чиққанда”- "аймий, “Анвар Рано”да - Гулшан ва бошқа роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олди.
Шунингдек, у театрда сахналаштирилган “Ажиниёз”, “Тумариc”, Гулайим, “Бердак, “Айжамал”, “Қирққиз” балетида ва барча мусиқали спектаклларда оммавий сахналарда иштирок этиб келади.
У нафақат актриса сифатида юксак маҳорат билан унга топширилган турли характерли образларни саҳнада жонлантиради, балки режиссёр, режиссёр ассистенти сифатида театрда ўтказиладиган “Янги йил совғаси”, “Гўззалларга совға” театрлаштирилган шоу-концертларда ўзини серқирра ижодкор сифатида кўрсата олди.
2000 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва санъат кунларида, 2001 йили Хоразм вилоятида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси маданияти ва санъати кунларининг фаол иштирокчисига айланган.
Г.Жуманиязова 2009 йили Миср Араб Республикасида ўтказилган XXI-Халқаро экспереминтал театрлар фестивалида театр жамоаси билан “Энг сулув келинчак” спектакли билан қатнашиб, уни ижросидаги Зуҳра образи мутахассислар томонидан эътироф этилди.
Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Г.Жуманиязова театр жамоаси билан биргаликда ижодий сафарларда бўлиб, қишлоқ меҳнаткашлари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, олийгоҳ талабаларига маданий-маърифий кечаларда иштирок этиб келади.
2016 йили май ойида Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат Академик катта театрида “Ажиниёз”, “Тумарис” опералари билан, 2016 йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида И.Султоннинг “Имон” спектаклидаги Айша роли билан, 2018 йил Бухора ва Навоий вилоятларида “Гул олмаган жанонлар” спектаклида Зухра роли ва Хоразм вилоятида «Танҳо юлдуз» спектаклида Жамила роли билан, 2019 йил Тошкент шаҳрида Ч.Айтматовнинг “Жамила” спектаклида Гулзада роли билан қатнашиб мутахассис ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. 2018-2019 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган Навруз ўмумхалқ байрамининг фаол иштирокчиси.
2020 йил ноябрь ойида Ўзбек Миллий академик драма театри Нукус шаҳрида гастрол сафарида бўлиб, икки театр ўртасидаги ҳамкорликни, дўстона алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбек Миллий академик драма театри ижодий жамоаси билан театримиз жамоалари биргаликда ўзбек ва қорақалпоқ тилида “Ўжарлар” спектакилин сахналаштириб ушбу спектаклда Қизилгул роли билан томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Меҳнатсеварлиги, изланувчан ва интилувчанлиги, атрофдагиларга, айниқса ёшларга бўлган алоҳида эътибори билан театр жамоасининг ҳурмат- эътиборини қозонган.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Вокал артисти Сагындыкова Жумагул Тлешбаевна
Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсаткан артист
Вокал артисти - Сарыбаева Гульхан Базарбаевна
Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист
Вокал артисти Назарымбетов Базарбай Матжанович
Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист