Вокал артисти - Сарыбаева Гульхан Базарбаевна
orazbay 27-09-2020, 09:45 469 Vokal artistlari / Вокал артистлериБердақ номидаги Қорақалпок давлат академик
мусиқали театри вокал артисти
Сарыбаева Гульхан Базарбаевна
Қорақалпоғистонга хизмат кўрсаткан артист
Умумий меҳнат фаолияти 34 йил. Ушбу театрда 2006 йилдан буён ишлаб келмоқда.
Г.Сарыбаева ўз ижодий фаолиятини Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театридан бошлайди. Ўз фаолияти давомида театрларимизда 40дан ортиқ турли характердаги ролларни ижро этиб, ёш ва катта ёшдаги томошабинларимиз кўнгилларидан жой олади. Улардан «Йўлбарс ва овчи»да Гулзиба, «Буратино» да Мальина, «Питонига саёҳат»да Жасмина, «Дуоибод ўрмон» да Финиса, «Яланғоч қирол» да Малика, «Скапеннинг найранглари» да Гиацита, «Ота тақдири»да Зухра, «Қиз 20 га чиққанда»да Жибек, «Энг сулув келинчак»да Гулпорчин, «Илк муҳаббат»да кампир, «Эркак қотин»да прокурор, “Виждон”да она, “Ёр висоли”да Паризод, “Интилганга толе ёр”да Қайнона, “Фарзанд тошвиши”да устоз, “Нур сояда қолмайди”да Ойдин мама, “Имон”да Рисолат каби образлари орқали томошабинлар кўнглидан жой олиб мутахассислар эътиборига тушди.
У «Қорақалпоқфильм» киностудияси томонидан олинган «Қўшнилар», «Курорт» фильмларида ижобий ва салбий характердаги образларини ижро этди.
Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмокда.
1995 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республикалари театрларининг «Наврўз» фестивалида «Энг сулув келинчак» спектаклидаги Гулпорчин роли учун «Энг яхши аёл образи» номинацияси ғолиби.
Шунингдек 2000 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва адабиёти кунларида, 2001 йил Хоразм вилоятида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданияти ва адабиёти кунларида фаол қатнашди.
2013 йил Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарида бўлиб “Алпомиш”, “Интилганга толе ёр” спектаклларида роллар ижро этди.
Шунингдек, 2013 йил “Сизни куйлаймиз замондош” Республика театрларининг I-II-фестивалларининг иштирокчиси.
2016 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида театр жамоаси билан «Ажиниёз», «Тумарис» операларида, 2018 йил февралда Тошкент шаҳрида “Навруз” халқаро умумхалқ байрамида фаол иштирок этди.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович
Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович
Қорақалпоғистонда хизмат кỹрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты