(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Вокал артисти Сагындыкова Жумагул Тлешбаевна

orazbay 27-09-2020, 09:48 443 Vokal artistlari / Вокал артистлери


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали

 театри вокал артисти 

Сагындыкова  Жумагул Тлешбаевна

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсаткан артист

 

  Мазкур вазифада 1986 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Ж.Сагындыкова қорақалпоқ ва ўзбек мусиқали драма театри ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган тажрибали актрисалардан биридир.

У узоқ йиллик ижодий фаолияти давомида 50 дан зиёд ранг-баранг характердаги образларни моҳирона яратиб, мутахассис ва томошабинлар олқишига сазовор бўлган. У юксак бадиий маҳорат билан ижро этган роллар ўзининг таъсирчанлиги билан ҳар қандай томошабинни ўзига ром этади.

Жумладан: «Шарьяр»да Гулшара, «Афандининг беш қотини» да Томанно, «Уч буйдоқ»да Милиционер, «Уришга налат» да Карийма, «Отали етимлар»да Жанабийке, «Темир қотин»да Карамат, «Бизлар ҳам очиқ бўлгандик»да Зиёда, «Бир уйда икки умр»да Зернегул, «Суймаганга суйканма»да Ажар, «Уғрини қароқчи урди»да Улпери, «Энг сулув келинчак»да Гулпорчин, «Фарзанд тошвиши»да Зийба, «Бахт»да Савдогар қотин, «Интилганга толе ёр»да Гулзиба, «Танҳа юлдуз»да Айпарша сингари образлари ва  «Қорақалпоқфильм» киностудияси томонидан олинган «Уғри», «Қўшнилар», «Курорт» фильмларида ижобий ва салбий характерли образлари билан томошабинларда ёрқин таассурот қолдирган.

Айниқса, бугунги куннинг долзарб муаммоси – одам савдосига қарши курашиш мавзусидаги Р.Мухаммеджановнинг “Ойдин” спектаклида яратган Мастура Хамитовна образи ўзининг таъсирчанлиги ва ҳаққонийлиги билан томошабинлар қалбидан ўрин олган. 

1993-йили Туркманистан Республикаси Ашхабад шаҳрида ўтказилган “Наврўз-93”  Халқаро   театрлар фестивалида «Шарьяр» спектаклидаги Гулшара роли учун “Энг яхши оёл образи” номинацияси ғолиби бўлди. 

2009-йили Миср Араб Республикасида ўтказилган XXI Халқаро экспереминтал театрлар фестивалида театр жамоаси билан иштирок этиб, С.Балғабаевнинг «Энг сулув келинчак» спектаклидаги Гулпорчин бош қаҳармон ролини ижро этди.

2013-йили Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарида бўлиб «Алпомиш», «Интилганга толе ёр», «Келин» ва 2013-йили «Сизни куйлаймиз замондош» Республика театрларининг I-фестивалида П.Айтмуратовнинг «Интилганга толе ёр» спектакллари билан,  2018-йили апрелда “Танҳо юлдуз” спектакли билан Навоий вилоятида, 2019-йили Тошкент шаҳрида Ч.Айтматовнинг “Жамила” спектакли билан гастрол сафарларида  яратган образлари билан томошабинлар кунгилларидан жой олди.

  У Республикамиз миқёсида ўтказилаётган барча маданий тадбирларда, Мустақиллик, «Наврўз» умумхалқ байрамларида фаол иштирок этиб келади.  Оилали. Тўртта қиз ва бир ўғилни тарбиялаб келмоқда.   

1999-йили Қорақалпоғистонда хизмат кўрсаткан артист унвони билан тақдирланган.

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист

30.09.20 Балетная труппа / balet-truppasi / Ballet / БАЛЕТ
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

Қорақалпоғистонда хизмат кỹрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти

30.09.20 Руководство / etakchilik / Heads / Искерлик