(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Вокал артисти Назарымбетов Базарбай Матжанович

orazbay 29-09-2020, 07:30 1 032 Вокалные артисты / Vokal artistlari / Scetches of scenery / Вокал артистлери



Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артист

Бердақ номидаги  Қорақалпоқ давлат академик мусиқали
 театри вокал артисти  
Назарымбетов Базарбай Матжанович
  Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артист
        
           Мазкур вазифада 1986 йилдан ишлаб келмоқда.
     Б.Назарымбетов қорақалпоқ театр санъатининг ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган маҳоратли актёр. Ўз ижодий фаолияти давомида 50 дан ортиқ турли характердаги ранг-баранг ролларни моҳирона ижро этган.
      Жумладан, “Умирбек ва Тазча” спектаклидаги Таўасар бой, “Беш кунлик дунё”даги Нурқилич, “Шарьяр”даги Шарьяр, “Урушга лаънат”даги Баймурат, “Лаққилар касалхонада”даги бош шифокор, “Пайғамбар ёшидаги куёв”даги Рахматулла, “Ёввойи гуллар”даги Байназар, “Соҳибқирон”даги Ҳофиз Шерозий, “Суймаганга суйканма”даги Аўез, “Бизлар ҳам очиқ бўлгандик”даги Даўкен, “Энг сулув келинчак”даги Алтай, “Адолатга ҳиёнат”даги Юзбоши, “Ўжарлар”даги Холмурот, “Алпомиш”даги Тайшахан, “Фарзанд ташвиши”даги Тимур, “Интилганга толе ёр”даги Шинибой, “Имон”даги  Наим Санжаров, “Сақоват боғи”да Байымбет, “Аязий”да Матеке Жуманазаров ва бошқа роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олди.
       Б.Назарымбетов актёрлик билан бир қаторда режиссёр сифатида “Беш кунлик дунё”, “Ҳунар ўрганган бола” каби спектаклларини ва “Янги йил Совғаси”,Гўззалларга Совға” театрлаштирилган  Шоу концертларин   мувафаққиятли саҳналаштириб, актёр сифатида ҳам иштирок этди.
       У “Қорақалпоқфильм” киностудияси томанидан олинган “Ўғри”, “Қўшнилар”, “Танк”, “Масъулияти чекланган йигитлар”, “Меҳригиё”, “Бир дўстинг бўлсин” каби фильмларда турли хил образларни моҳирона яратди. Мамлакатимиз бўйлаб тез-тез ижодий сафарларда бўлиб, меҳнаткашлар билан учрашувларда доимий равишда иштирок этиб келмоқда.
       Республикамиз миқёсида ўтказилаётган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамлари ва барча маданий-маърифий тадбирларнинг фаол иштироқчиси. 
2009 йил театр жамоаси билан Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида ўтказилган XXI Халқаро экспериментал театрлар фестивалида С.Балгабаевнинг “Энг сулув келинчак” спектакли билан иштирок этиб, чет эллик меҳмонларни қорақалпоқ урф-одатлари билан таништиришда ўз ҳиссани қўшди.
      2016 йил театрда сахналаштирилган К.Матмуратовнинг “Бердақ” мусиқали спектаклида Турим бий, 2016 йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарида И.Султоннинг “Имон” спектаклида Наим Санжаров роли билан қатнашиб, ушбу спектаклнинг 3 совринли ўринни, 2017 йил театрда сахналаштирилган К.Рахмановнинг “Мухаббат шамоли” мусиқали драмасида Шамурат ролларин  ижро этди.
      2017 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Сени кўйлаймиз замандош” Республика театрларининг IV-фестивалида театрнинг ижодий жамоаси билан К.Рахмановнинг “Мухаббат шамоли” мусиқали драмасида Шамурат роли билан,  2017 йил сентябрь ойида ўтказилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, “Эл юрт хурмати” ордени эгаси, таниқли режиссёр, театр ва кино актёри, мархум К.Абдреймовнинг 80 йиллига боғишланган хотира кечасининг, халқ артисти А.Шамуратованинг 100 йиллик юбилейи ҳамда ноябрь ойида Қорақалпоғистон халқ шоири К.Рахмановнинг 75 йиллигига боғишланиб ўтказилган хотира кечасининг режиссёри. 
     Шунингдек 2018 йили  театр жамоаси Қирғизистон Республикасида Ч.Айтматовнинг 90 йиллигига боғишлаб ўтказилган “Айтматов ва театр” халқора фестивалида Ч.Айтматовнинг “Соқил ёқалаб чопаётган олапар” қиссаси асосида “Лувр урдаги” спектакли билан қатнашиб фахирли 3 ўрин, ва  Тошкент шаҳрида ўтказилган “ДЕВЮТ-2018 V Республика курик фестивали” Ч.Айтматовнинг “Лувр урдаги” спектакли билан қатнашиб 1 ўрин совриндорин олишида ўз ҳиссасини қушди.
      Б.Назарымбетов ўз касби бўйича етук мутахассис ва устоз, ёшларга бўлган алоҳида эътибори билан театр жамоасининг ҳурмат-эътиборини қозонган.
Оилали. Турмуш ўртоғи билан бир ўғил ва бир қизни ватанга содиқ фарзандлар руҳида тарбиялаб келмоқда. 
    1999-йили Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.




















































































































































































































































































































Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Сагындыкова Жумагул Тлешбаевна

Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсаткан артист

27.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Даулетова Сапаргул Абдишериповна

Қарақалпақстан халық артисти, Қорақалпоғистон халқ артисти

29.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери