(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Вокал артисти Даулетова Сапаргул Абдишериповна

orazbay 29-09-2020, 08:30 568 Vokal artistlari / Вокал артистлери


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти      Даулетова Сапаргул Абдишериповна

 Қорақалпоғистон халқ артисти 

 

 У мазкур вазифада 1993 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

С.Даулетова қорақалпоқ ва ўзбек театри ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган тажрибали актрисалардан биридир. У узоқ йиллик ижодий фаолияти давомида 60 дан зиёд ранг-баранг характердаги образларни моҳирона яратиб, мутахассис ва томошабинлар олқишига сазовор бўлган. У юксак бадиий маҳорат билан ижро этган роллар ўзининг таъсирчанлиги билан ҳар қандай томошабинни ўзига ром этади. Жумладан, “Суймаганга суйканма” да Гулсанам, “Яраланган юраклар” да Карима, “Урушга лаънат” да Зарнигул, “Соҳибқирон” да Туркан ханум, “Ота тақдири” да Оңалхан, “Завол” да она, “Кечиккан муҳаббат” да Шоҳсанам, “Шарьяр” да Ақдаўлет, “Тирик етимлар” да Жақсибийке, “Адолатга ҳиёнат” да Назли, “Кўланка” да Айхан, “Алпомиш” да Ақбилек , “Имон”да  Рисолат, «Ғариб ошиқ»да бош қаҳрамон Шасанемнинг онаси Гулсанем сингари образлари томошабинларда ёрқин таассурот қолдирган.

2011 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош” Республика I-кўрик фестивалида “Интилганга толе ёр” спектаклида ижро этган она роли томошабинлар ва мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди.

Республикамиз миқёсида ўтказилаётган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамлари ва барча маданий-маърифий тадбирларнинг фаол иштирокчиси.

С.Даулетова ўзининг меҳнатсеварлиги, роль устида жиддий ишлаши, ўзининг инсоний ижобий фазилатлари билан жамоада ҳурмат қозониб келмоқда.

































Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист

30.09.20 Балетная труппа / balet-truppasi / Ballet / БАЛЕТ
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна

Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист

01.10.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр

Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты

03.10.20 Симфонический оркестр / simfonik-orkestri / Symphony orchestre / Симфония оркестри - КК