Нурыллаева Дилорам Мақсетбаевна
orazbay 21-09-2020, 16:10 360 Vokal artistlari / Вокал артистлериБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик
мусиқали театри вокал артисти
Нурыллаева Дилорам Мақсетбаевна
Ушбу вазифада 2015 йилдан буён фаолият кўрастиб келмоқда. Маълумоти олий.
Д.Нурыллаева ўта маъсулиятли, тиришқоқ, берилган барча ролларни бор истъедоди билан ижро этиб, томошабинлар кўнгилларидан чиқишга ҳаракат этади.
У театрда сахналаштирилган “Келин” да Айшахан, “Уч буйдоқ” да Айсулу, “Хуждон” да Тоти, “Бир бола ва бешта аёл тақдири” да Лола, “Имон”да Айзада, “Гул олмаган жанонлар”да Лола, “Едиге” да Акбилек ролларини маҳорат билан ижро этиб томошабинлар меҳрини қозониб келмоқда.
У маҳоратли актёр бўлиши билан бирга, чиройли овозга эга хонанда. У Республикамиз миқёсида ўтказилаётган барча маданий тадбирларда Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамларида, шунингдек, барча театрлаштирилган концерт дастурларининг бошловчиси сифатида ҳамда ўзининг янги ашулалари билан мунтазам қатнашиб келмоқда.
Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирокчиси.
Шунингдек Республикамиздаги “Телерадиокомпаниясида” да бир қанча телесериалларда турли характердаги образларни ижро этиб, томошабинларда ёрқин таассурот қолдирган. Жумладан: “Умир тошвиши” кўрсатувида Келин, Ўжар қиз, Она ролларини ва П.Айтмуратовнинг “Бир дўстинг бўлсин” телесериалида Қалигул роллари.
2016 йил май ойида Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат Академик катта театрида “Ажиниёз”, “Тумарис” опералари ва симфоник оркестри жамоаси билан бирга гастрол сафарида бўлди.
2016 йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарларида бўлиб, И.Султоннинг “Имон” спектаклида Айзада роли билан иштирок этди.
Шунингдек 2017 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Сени кўйлаймиз замандош” Республика театрларининг IV-фестивалида театрнинг ижодий жамоаси билан К.Рахмановнинг “Мухаббат шамоли” мусиқали драмасида Жипек роли билан қатнашиб, ушбу спектаклнинг 3 совринли ўринни, 2018 йили театр жамоаси Қирғизистон Республикасида Ч.Айтматовнинг 90 йиллигига боғишлаб ўтказилган “Айтматов ва театр” халқора фестивалида Ч.Айтматовнинг “Соқил ёқалаб чопаётган олапар” қиссаси асосида “Лувр урдаги” спектакли билан қатнашиб фахирли 3 ўрин ва Тошкент шаҳрида ўтказилган “ДЕВЮТ-2018 V Республика курик фестивали” Ч.Айтматовнинг “Лувр урдаги” спектакли билан қатнашиб 1 ўрин совриндори бўлишга эришди.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Вокал артисти Жуматаев Бахтияр Базарбаевич
Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен мәденият хызметкери
Вокал артисти Аннақулова Сарбиназ Қожамбергеновна
Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист, «Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Вокал артисти Разымбетов Бахадыр Генжебаевич
Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист