(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Вокал артисти Разымбетов Бахадыр Генжебаевич

orazbay 24-09-2020, 09:57 391 Vokal artistlari / Вокал артистлери

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти

Разымбетов Бахадыр Генжебаевич


 Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист


Ушбу лавозимида 2015-йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти олий.

У театрга келиши билан, маҳоратли актёр сифатида ҳурматга эга бўлди, спектакллардаги роллари билан истеъдоди бирданига томошабинлар кўзига ташланиб, уларнинг меҳрини қазонишга эриша бошлади. У театрда “Уч буйдоқ” мусиқали драмасида Хасен образини маҳорат билан ижро этди. Бундан сўнг Қ.Нарқабилнинг “Нур сояда қолмайди”да Тоҳир, “Ғориб очиқ” мусиқали драмасида Ғориб ролини, театрлаштирилган концерт дастурларида, интермедияларда роллар ижро этиб келади.

Б.Разымбетов маҳоратли актёр бўлиши билан бирга, чиройли овозга эга хонанда. Унинг эстрада йўналишида айтган қўшиқларин ёшларимиз севиб тинглайдилар. У Республикамиз миқёсида ўтадиган барча театрлаштирилган концерт дастурларида, Ўзбекистон Республикасы Мустақиллик кунига, Наврўз умумхалқ байрамига боғишланган концерт дастурларининг бошловчиси сифатида ҳамда ўзининг янги ашулалари билан мунтазам қатнашиб келмоқда.

Республикамиз миқёсида ўтказилаётган барча маданий тадбирларда «Мустақиллик», умумхалқ «Наврўз», Конституция кунларининг фаол иштирокчиси.

2013-йили Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарида бўлдилар. Шунингдек ушбу йили “Сизни куйлаймиз замондаш” деб номланган Республика театрларининг II-фестивалида Қ.Нарқабилнинг “Нур сояда қолмайди” спектаклида Тоҳиржон роли билан иштирок этди.

2015-йили 10-11-декабрь кунлари театрда “Илк туйғулар” номли якка концертин халқимизга намойиш этиб, томошабинлар меҳрини қозонди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015-йил якуни бўйича Эътироф танловининг “Йилнинг энг яхши эр эстрада қўшиғи ижрочиси” номинацияси ва Ўзбекистон Ёшлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ташкиллаштирилган “Хошамет-2017” йилнинг энг яхши фоал қўшиқчиси номинацияси ғолиби бўлди. 

2018-йил февралда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” ўмумхалқ  байрам тадбирида ва Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 26-йиллиги байрамига бағишланган концерт дастурида узининг қушиқлари билан қатнашди. 

Б.Разымбетов қўшиқчилик саньатида, бетакрор овоз эгаси. 

У Қорақалпоқ қўшиқчилиқ санъатида ўз ижодий йулида алоҳида ўринга эга ижодкор. Ўзининг ёқимли овози, кенг диапазони, ижро маҳорати билан мухлисларининг кўнгилларидан чиқиб келади. Унинг   репертуаридан республикамизга таниқли бастакорларнинг ўзбек, рус ва жаҳон классик операларидан ариялар ўрин олган.

Оилали. Учта фарзанднинг отаси. 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна

Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист

01.10.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Балетмейстер Дуйсенбаев Султанбай Дуйсенбаевич

Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист

29.09.20 Балетная труппа / balet-truppasi / Ballet / БАЛЕТ