Вокал артисти Аннақулова Сарбиназ Қожамбергеновна
orazbay 24-09-2020, 14:54 501 Vokal artistlari / Вокал артистлериБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали
театри вокал артисти
Аннақулова Сарбиназ Қожамбергеновна
"Ниҳол" давлат мукофоти совриндори,
Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган артист
Мазкур вазифада 2012 йилдан буён ишлаб келмоқда.
С.Аннақулова 2007 йил Тошкент давлат санъат институтининг магистратурасини тугатиб, театр актёри сифатида ўзининг ижодий меҳнат фаолиятини бошлади.
У талабалик йилларидан ўз мухлисларига эга. Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамларига бағишланган ва бошқада катта концерт дастурларида қўшиқлари билан иштирок этиб келмоқда.
У институтда таҳсил олаётган вақтида театримизнинг таклифи билан “Алпомиш” спектаклида Гулпорчин ролини ижро этди. Томошабинлар ҳам, театр мутахассислари ҳам ёш актрисанинг маҳоратига юқори баҳо беришган. Унинг чиройли овози, саҳнада маҳорат билан арияларни ижро этиши билан томошабинлар меҳрини қозонди.
С.Аннақулова театримизда саҳналаштирилган спектаклларда бош ролларни ижро этиб келмоқда. Жумладан, “Тобуттан товуш” спектаклида Ажар, “Андишали келинчак”да Олмахон, “Суймаганга суйканма”да Ойсанам, “Ёр висоли”да Мақпал, “Бир бола ва бешта аёл тақдири”да Маҳзуна, “Ойдин”да Ойдин каби бош ролларни маҳорат билан ўйнаган. Ижро этган роллари жанр жиҳатидан ҳам, характер жиҳатидан ҳам турли хил бўлишига қарамастан ёрқин образларни яратиб, томошабинлар меҳрини қозониб келмоқда.
2009 йили Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари” фестивали, 2013 йил Тошкент ўтказилган “Зафар муборак” пахтакорлар концерти, 2013 йил “Сени куйлаймиз замондош!” Республика театрларининг II-фестивалида “Нур сояда қолмайди” спектаклидаги Шабнам роли билан иштирок этиб, “Энг яхши аёл роли”, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2014 йил якуни бўйича Эътироф танловининг “Энг яхши қўшиқчи” номинациялари билан тақдирланган.
2014 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллиги, 2015 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрамлари иштрокчиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилаётган барча маданий тадбирларда Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамларида, шунингдек, барча театрлаштирилган концерт дастурларининг бошловчиси сифатида ҳамда ўзининг янги ашулалари билан мунтазам қатнашиб келмоқда. С.Аннақулова тез-тез ижодий сафарларда, маданий-маърифий кечаларда ва ёшлар билан учрашувларда иштирок этиб келади.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист
Вокал артисти Хожабергенов Дарибай Айтбаевич
Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист, «Дослық» ордени ийеси
Вокал артисти Кутекеева Роза Артиковна
Өзбекстан, Қарақалпақстан ҳәм Қазақстанга хызмет көрсеткен артист