(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

хор артисти Жуманиязов Альберт Қаражанович

orazbay 5-10-2020, 10:43 273 xor artistlari / XОР -КК


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали 

театри хор артисти 

Жуманиязов Альберт Қаражанович

 

Ушбу вазифада 2013 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус. Нукус давлат саньат колледжини  тугатган. А.Жуманиязов чиройли овозга эга хонанда. Унинг айтган қўшиқларин ёшларимиз севиб тинглайдилар.

 2016 йил театрда сахналаштирилган Н.Хашимовнинг “Разолат қурбонлари” драмасида яратган Сайд Ғаний  образи ўзининг таъсирчанлиги ва ҳаққонийлиги билан томошабинлар қалбидан ўрин олди. 

У театрда сахналаштирилган “Ёр висоли”, “Ажиниёз”, “Тумариc”, “Бердак”, “Едиге”, “Ғориб очиқ”, “Гул олмаган жанонлар” ва «Айжамал», «Қирққиз» балетларида ва бошқада мусиқали спектаклларда хор жамоаси билан оммавий сахналарда иштирок этиб келади.

Шунингдек “Янги йил совғаси”, “Гўззалларга совға” театрлаштирилган шоу-концертларда ўзининг концерт дастурлари ҳамда қизиқарли роллари билан серқирра ижодкор сифатида кўрсата олди.

А.Жуманиязов барча театрлаштирилган концерт дастурларининг бошловчиси сифатида ҳамда ўзининг янги ашулалари билан мунтазам қатнашиб келмоқда.

Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамлари томошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда, туман гастрол сафарларида фаол иштирокчиси.

2016 йил май ойида Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат Академик катта театрида “Ажиниёз”, “Тумарис” опералари ва симфоник оркестри жамоаси билан бирга гастрол сафарида иштирок этди. 

А.Жуманиязов ўта маъсулиятли, тиришқоқ, жамоа ишларида фаол қатнашиб келади. 

Театр жамоа орасида ҳурматга эга ёшларнинг бири. Оилали. 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Разымбетов Бахадыр Генжебаевич

Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист

24.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери