(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

балет артисти Жуманиязов Омирбай Парахатович

orazbay 21-09-2020, 18:37 267 balet-truppasi / БАЛЕТ


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри 

балет артисти

Жуманиязов Омирбай Парахатович

 

  Ушбу вазифада 2017 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти ўрта-махсус. 2017 йил Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий коллежи халқ рақс ижрочиси мутахассисини тугатиб театрда балет артисти бўлиб ижодий меҳнат фаолиятини бошлади ва ўзининг меҳнат севарлиги, тиришқоқлиги ва маҳорати билан жамоа ҳурматига сазовор бўлди. 

У ижодий меҳнат фаолиятини 2017 йилдан театрда балет артисти бўлиб ишлашдан бошлади.  Театрда сахналаштирилган барча спектаклларда, улардан «Энг сулув келинчак», «Ажиниёз», «Тумарис», «Гулайым», «Халқ учун»   опералари, «Қирқ қиз» балетида ва «Совға» театрлаштирилган ШОУ концерт дастурида талабчанлик ва жонкуярлик билан меҳнат қилиб келмоқда.

У Республикамиз миқёсида ўтказиладиган барча байрам концерт дастурлари, гастрол сафарлари, фестивалларнинг фаол иштирокчиси.

2018 йил Тошкент шаҳрида утказилган “Хотира ва Қадирлаш” кунига боғишланган байрам тадбири иштирокчиси.

 О.Жуманиязов устозларидан миллий, ва бошқада халқлар рақсларининг сирларини мукаммал ўрганиб ижро этиб келмоқда. 

Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрам томошалари, йирик концерт дастурлари, ёшлар фестивали ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Давлат тили тўғрисида”ги Низомнинг қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги байрами, 2020 йил 8-март халқаро хотин қизлар байрами, Мўйноқ туманида ўтказилган халқаро “Пресс клуб” тадбири ва Мўйноқ тумани қишлоқ мехнаткашларига орналган концерт дастурларининг  фаол иштирокчиси. 

 У ўз устида изланадиган, тиришқоқ, ёш истеъдод эгаси, жамоа орасида ҳурматга эга артист.

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Махаммадияров Наўрызбек Иняминович

«Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты, “Ниҳол” мукофоти совриндори

23.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери