«Ойдин» драмаси
orazbay 22-07-2020, 17:58 383 Аfisha / Афиша уз / Poster / Афиша - КК«Ойдин» драмаси аннотацияси
Сахналаштурувчи режиссёр- Сарсенбай Уза3баев
Рассом – Рахат Ас3аров, Заўқы Сайпов
Спектакль 1 соат 25 минут давом этади.
Инсоннинг яшаши, эркин бўлиши ва шахсий дахлсизлик каби ҳуқуқларига жиддий хавф-хатар солаётган бу одам савдосидир. Бугинги кунда инсоннинг осойишта ҳаёти ва келажагига хавф қатор солаётган бутун жаҳон муаммосига ойланган нарса ҳам бу одам савдоси. Муаллиф асосан аёллар орасидаги хавф қаторни кўрсатиб, огоҳ бўлишга чақиради.
«Ойдин» одам савдосининг асл моҳиятини очиб берган. Ушбу жиноятти содир этувчилар ҳам, ундан жабр кўрувчиларнинг ҳам мақсади битта осон йўл билан кўп пул топишдир. Нодир ҳамда Чарос алдов қурбонига айланишади. Пьеса қаҳармони Самандар бу қизларни йўлдан уриб, уларни Хуршидага йўлиқтиради ва биргаликта қизларни тўрга илинтириб чет элларга пулга сотишиб, осон йўл билан пул топишади.
Саҳнадаги воқеалар Республика Реабилитация марказидан бошланади. Реабилитация марказида қизлар ТВ экранида журналист қиз Ойдинди кўради, у Одам савдоси ҳақида гапира туриб, кўрсатувда ўзларининг ҳам чиқиш истаги пайдо бўлади.
Биринчи бўлиб Чаросда кўрсатувда чиқиш истаги пайдо бўлади. Журналист Ойдиннинг турмуш ўртоғи Самандар билан бахтиёр, оиланинг икки фарзанди бор. Кун тафсилотлари билан оила даврасида суҳбат бўлиб ўтади. Реалибитация Марказидаги аёллар ҳақида гап борганида, Самандар уларни қоралайди, кимдир хушомад қилса, этагини ушлаб кетаверадими, дейди. Чунки Самандар ҳам қачонлардир аёлларни шу тарзда «тузоқига илинтирган», уларнинг покиза ҳис-туйғилардан фойдаланган. Бундан Ойдин бехабар, эрининг виждонини пулга сотган нопок шахс эканлигини билмайди.
Воқеалар ривожи Хуршиданинг Самандарга қўнғироғидан бошланади. Хуршида маккора, алданган хотин-қизларнинг гулдек умрига зомин бўлган аёл. У пул топиш учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Ҳатто сирлари фош бўлгач, эл-юрт олдида шарманда бўлмаслик учун Ойдиндан кўрсатув плёнкасини ҳам пулга сотиб олмоқчи бўлади.
Ойдин журналист, жудаям виждони тоза аёл, унинг учун оила мухаддас. Льекин, пасткашлик, ёмон иллатар учун курашади. Ойдин Нодира ва Чаросдан интервью олиш давомида қизларни алдаган Самандар ўз эри эканлигини билиб қолади. Эри Самандарнинг қилган ёмонликлари учун уни кечирмайди ва унда инсонийлик туйғуларни ҳамма нарсадан устун қуйади. Оиласидан яъни эридан бош кечиб, касбига бўлган садоқатини кўрсатиб видео таъсмани тегишли ўринларга беради. Самандар қанчали кечирим сўрамасин, у қизлар учун ва касбига бўлган садоқати учун кечирим бермайди.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл