(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Режиссёр - Утебаев Бердибай Жалгасбаевич

orazbay 30-09-2020, 19:32 671 etakchilik / Искерлик


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали  театрининг режиссери

Утебаев Бердибай Жалгасбаевич

Қорақалпоғистон санъат арбоби
 

1960-йили тўғилган. 1982-йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтин тамомлаган. Мутахассислиги: драма ва кино актёри. 1982-1989йй. - Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театри актёри 1989-1991йй. - Москва шаҳри А.В.Гоголь номидаги драма театри режиссёр стажёр бўлимин тугаткан. 1991-1995йй. - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри режиссёри. 1995-2001йй. - С.Хўжаниязов номидаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри бош режиссёр ва раҳбари.

 2001-2003йй. - «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари 2003-2005йй. - Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси режиссёри. 

2007-2011йй. – Қорақалпоқ давлат«Гулзар» фольклор этнографик ансамбли директори, бадиий раҳбари, режиссёри. 2011-2014йй - Қорақолпоқ давлат Ёш томашобинлар театри директори.

  2014й.- ҳ.в  - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг бош режиссёри. 1999 йили Қорақалпоғистон Республикаси «Санъат арбоби» давлат унвонига сазовор бӯлган. 2000 йили Ӯзбекистон Республикасининг «Энг яхши режиссёри» номинация совриндори.

 У режиссёр сифатида А.Журтаевнинг “Қайнона найранглари”, К.Рахмановнинг “Инжиқнинг муҳаббати”, А.Султановнинг “А.Досназаров”, С.Шаманадзе “Анажан”, М.Байджиев “Сўнги рейс”, Ж.Хожанов “Ботир ҳақида эртак”, О.Генрининг “Жонни”, А.Толстойнинг “Буратинонинг саргузаштлари”, Ж.Махмудов “Ҳақ йўл”, Ж.Б.Мольернинг “Скапен”, К.Гольдонининг “Икки бойга бир малай”, А.Толстой «Буратино», С.Хўжаниёзовнинг “Умид”, К.Каримовнинг “Олтин танга”,  П.Айтмуратовнинг “Ўмир ташвишлари”, “Она қизим чироғим”, Н.Хошимов «Қиёнат қурбанлари», Қ.Матмуратовнинг "Бердақ" мусикали драмаси, Нурилла Аббасхоннинг «Танҳа юлдуз», Иззат Султаннинг "Имон", Н.Мухамметдинов ва Г.Аннақлышеванинг «Гулаим» операси, Э.Аъзамнинг «Танҳа қайиқ» ва бошқа спектаклларни сахналаштирди.

У режиссёр бўлиб қолмасдан актёр сифатида да “Ўкинич”да Мажит, “Фарзандга ота керак”да  Олег, “Скапеннинг ҳийласи”да  Октав, “Олтин танга” да Ботир, “Ўкиничли кун”да Отар, шу билан бирга қорақалпоқ кинофильмларида “Кайсар қыз”да бойнинг хизматкори, “Қонсылар”да Рейпназар, “Қайсар”да Султан сингари образлари томошабинларда ёрқин таассурот қолдирган.

Шунингдек, Б.Утебаев С.Хўжаниёзов номидаги Қорақалпоқ давлат ёш томашабинлар театрида бош режиссер, раҳбари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари ва «Гулзар» фольклор ансамбли раҳбари лавозимларида ишлаб қорақалпоқ халқининг театр ва фольклор саньатининг ривожланишида ўзининг кўч ва ғайратини аямасдан қўшиб келаётган етук санъаткор. 

Шу билан бирга 2008 йили май ойида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” спорт уйинлари иштирокчиларига бағишлаб ўтказилган маданий тадбирларининг очилиш ва ёпилиш концерт дастурларида юқори савияда ўтказилишида ӯз қиссасини қӯшди. 

1997 йили “Дебют-1997” театрлар фестивалида Н.Махмудовнинг “Ҳақ йўл” спектакли билан “Энг яхши дебют”, 2000 йили йил якуни бўйича С.Шаманадзенинг “Анажан” спектакли билан “Йилнинг энг яхши режиссёри”, 2009 йили “Умр ташвишлари” номли спектакли Самарқанд шаҳрида олий ўқув юртлари орасида ўтказилган фестивалида “Энг яхши спектакли” номинациялар ғолиби, 2013 йили  Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени кўйлаймиз замондаш”   театрлар фестивалида “Она қизим чироғим” спектакли билан “Қишлоқ ҳаётидан энг яхши спектакли” номинацияси ғолиби.

2018 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган “Навруз” умумхалқ байрамига театр жамоаси композицияси режиссери ва Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари тамошалари ва бошқа оммавий-маданий тадбирларда бош режиссёри бўлиб концерт дастурларининг юқори даражада ўтказиб келмокда.

        2019 йили   Нукус шаҳрида ўтказилган “Сени кўйлаймиз замондаш” V-театрлар фестивалига бағишланган очилиш ва ёпилиш концерт дастурининг бош режиссери. 

       2021-йил Нукус шаҳрида ӯтказилган II-халқоралиқ бахшилар фольклор фестивалининг режиссёри.

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

Қорақалпоғистонда хизмат кỹрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти

30.09.20 Руководство / etakchilik / Heads / Искерлик
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист

30.09.20 Балетная труппа / balet-truppasi / Ballet / БАЛЕТ
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр

Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты

03.10.20 Симфонический оркестр / simfonik-orkestri / Symphony orchestre / Симфония оркестри - КК