(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

Реймов Досберген - Скрипка -Концертмейстер

orazbay 1-10-2020, 11:35 470 simfonik-orkestri / Симфония оркестри - КК



Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали

 театри оркестр артисти 

Реймов Досберген Есбергенович 

  

Умумий меҳнат стажи 20 йил. Мазкур вазифада 2007 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти олий. 

Д.Реймов қорақалпоқ мусиқасининг ҳамда симфоник оркестрининг ривожланишида катта ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг ижодий фаолияти театрдаги симфоник оркестри билан боғлиқ. У театрда саҳналаштирилган барча мусиқали спектаклларда, жумладан, Бердақ”, “Ўжарлар”, “Алпомиш”, “Ажиниёз”, “Тўмарис” опералари, “Айжамал”, “Қирқ қиз” балетларида оркестрнинг бошловчи мусиқачиси сифатида фаол иштирок этиб келади. 

2016 йил Тошкент шаҳри А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида “Ажинияз”, “Тумарис” опералари, “Ассалом-Тошкент оқшоми” симфоник оркестри концерти билан қатнашиб томошабинларнинг ва мутахасисстларнинг олқишига сазовор бўлди. 

2017 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Сени кўйлаймиз замандош” Республика театрларининг IV-фестивалида театрнинг ижодий жамоаси билан К.Рахмановнинг “Мухаббат шамоли” мусиқали драмасида симфоник оркестри билан қатнашиб, ушбу спектаклнинг 3 совринли ўринни олишида ўзинининг ҳиссасини қушди.  

2018-йили “Сахро булбили” кўрик танловида классик мусиқа ва Опера ижрочиларининг Республика танловининг “Соз асбоб ижрочилиги ” йўналиши бўйича совринли 1-ўрин билан мукофотланди. Шунингдек у симфоник оркестр жамоаси билан Республикамизнинг чекка қишлоқларида, туманлари ўқувчи ёшларга ва “Меҳрибонлик уйи” болаларига бориб концертлар ташкил этиб, миллий бастакорларимиз мусиқаларидан, жаҳон классик мусиқаларидан концертлар кўрсатиб, уларга завқ боғишлаб келади.

Д.Реймов Тошкент, Ашхабад шаҳарларда ўтказилган Маданият ва адабиёт кунларида ва Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида  ўтказилган барча маданий тадбирларда,  Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамларида,  давлат арбоблари ва саньаткорларнинг юбилей кечаларининг фаол иштирокчиси. 


 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр

Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты

03.10.20 Симфонический оркестр / simfonik-orkestri / Symphony orchestre / Симфония оркестри - КК
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна

Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист

01.10.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович

Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист

30.09.20 Балетная труппа / balet-truppasi / Ballet / БАЛЕТ