Сахналаштирувчи рассом - Аскаров Рахат Сапарбаевич
orazbay 30-09-2020, 18:32 564 etakchilik / ИскерликБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик
мусиқали театри сахналаштирувчи рассоми
Аскаров Рахат Сапарбаевич
Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган саънат арбоби
2014 йил “Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган саънат арбоби”.
Умумий меҳнат стажи 15 йил. Мазкур вазифада 2020 йилдан буён ишлаб келмоқда.
2004 йил К.Бегзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти дасгохли ранг тасвири мутахассислигини тамомлаган.
Р.Асқаров 1999 йили Тошкент шаҳрида “Замандошларим” деб номланган ўзининг шахсий кўргазмасин ўтказди.
Шунингдек 1999 йил Тошкент шаҳри ёш рассомларнинг танловида “Энг яхши портретчи” номинацияси ғолиби.
2000-2001 йиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларни қуллаб-қувватлаш “Умид” жамгармасининг грант ғолиби бўлиб, Италиянинг Флоренция шаҳридаги Италия бадиий академияси рассомлик бўлимида таълим олди.
2004 йил К.Бегзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси, 2005 йили тасвирий санъат факультети декани ўринбосари, 2007 йили рассомчилик кафедрасининг катта ўқитувчиси, 2009 йили Ўзбекистон Бадиий Академияси кўргазмалар дирекциясининг бош директори ўринбосари, 2009 йили Ўзбекистон Бадиий Академияси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари, 2012 йили С.Хўжаниёзов номидаги қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри бош рассоми лавозимларда ишлаган.
У “Ана қызым, ақылым”, “Сарғайған жетер муратқа”, “Танҳа юлдуз”,“Имон” бошқада спектаклларда сахналаштирувчи рассом бўлиб безашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда
Унинг спектаклларга яратган декорациялари, эскизлари, изланувчанглигининг ўзи етарли даражада етук маъноли ижодлар бўлиб ҳисобланади.
2011-2018 йиллари Нукус шаҳри ўтказилган “Наврўз”, “Мустақиллик” байрамларининг бош рассоми.
2014 йил “1-октябрь Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”, 22 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ходимлари куни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг байрам концертларининг сахна безакларининг бош рассоми.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Вокал артисти Кутекеева Роза Артиковна
Өзбекстан, Қарақалпақстан ҳәм Қазақстанга хызмет көрсеткен артист
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты