Вокал артисти Бердибаева Алтынай Кенесбаевна
orazbay 20-09-2020, 16:21 395 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали
театри вокал артисти
Бердибаева Алтынай Кенесбаевна
Ушбу вазифада 2012 йилдан буён ишлаб келмоқда. Маълумоти олий.
А.Бердибаева ўта маъсулиятли, тиришқоқ, берилган барча ролларни бор истьедоди билан ижро этиб, томошабинлар кўнгилларидан жой олди. У театрда “Алпомиш” мусиқали драмасида Арзайим, Хансулу, “Нур сояда қолмайди” драмасида Шабнам, “Ёр висоли” мусиқали драмасида Жипек, “Жезде” комедиясида Айпарша, Н.Хашимовнинг “Ризолат қурбанлари” драмасида Наргиза, “Иймон” да Азиза, “Бир бола ва беш аёл тақдири”да Арзыгул, “Едиге”де Айсултан, “Бердақ” да Бибитхан, “Гул олмаган жанонлар”да Назлы ва Дилбар, “Мухаббат шамоли”да Жипек ва Қанигул, “Ойдин”да Нодира, “Жамила” да Қарақош, Э.Ағзамнинг «Танҳо қайиқ» Гулхатиша ва бошқада ролларини маҳорат билан ижро этиб томошабинлар кўнгилларидан жой олди.
А. Бердибаева театр жамоаси билан мунтазам равишда ижодий сафарларда бўлиб, дала мехнаткашлари, мактаб, лицей ва коллеж ўкувчилари, талабалар билан учрашувлар ўтказиб туради. Республикамиз миқёсида ўтказилаётган барча маданий тадбирларда «Мустақиллик», Наврўз» умумхалқ байрами, «Конституция кунларининг фаол иштирокчиси.
2013 йил Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарида бўлиб “Алпомиш”, “Интилганга толе ёр” спектаклларида роллар ижро этди.
У “Қорақалпоқфильм” киностудиясида олинган “Қўрғон”каби фильмида образларни моҳирона яратди.
2015 йил Швейцария хамкорлик бюроси томонидан вилоят театрлари ижодий фаолиятига кўмаклашиш мақсадида Бухоро вилоятида театр санъати устозларининг “Устоз ва шогирд” малака ошириш ўқув-тайёрлов курсининг 1-боскичини муваффақиятли якунлагани учун сертификат берилди.
2016 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарларида бўлиб, И.Султоннинг “Имон” спектаклида Азиза роли билан иштирок этди.
Шунингдек 2017 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Сени кўйлаймиз замандош” Республика театрларининг IV-фестивалида театрнинг ижодий жамоаси билан К.Рахмановнинг “Мухаббат шамоли” мусиқали драмасида Қанигул роли билан қатнашиб, ушбу спектаклнинг 3 совринли ўринни олишида ўзинининг ҳиссасини қушди.
2018 йил Хорезм вилоятида “Гул олмаган гузаллар” спектакли билан гастрол сафарларида театр жамоаси билан қатнашиб қайтди.
Театр жамоаси билан биргаликда мактаб, лицей, колледж ва олий ўқув юртларида ўқувчилар билан учрашиб маданий-маърифий кечаларида иштирок этиб келади.
Шу билан бирга Телерадиокомпаниясида бир нечта кино ва радио дублажларларида иштирок этиб ўз мухлисларига эга бўлди.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Нурыллаева Дилорам Мақсетбаевна
Вокал артисти Аннақулова Сарбиназ Қожамбергеновна
Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен артист, «Ниҳол» мәмлекетлик сыйлығының лауреаты