Вокал артисти Айтниязова Элиза Байниязовна
orazbay 29-09-2020, 09:00 530 Vokal artistlari / Вокал артистлериБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали
театри вокал артисти
Айтниязова Элиза Байниязовна
Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артист
Ўзбекистонга хизмат кўрсатган артист
Мазкур вазифада 1998 йилдан буён ишлаб келмоқда.
Э.Айтниязова опера қўшиқчилик саньатида, бетакрор овоз эгаси. У қорақалпоқ қўшиқчилиқ санъатида ўз ижодий йулида алоҳида ўринга эга ижодкор.
Унинг репертуаридан республикамизга таниқли бастакорларнинг, жаҳон классик операларидан, ўзбек, рус бастакорларининг операларидан ариялар ўрин олган.
Унинг ижро этган ҳар бир қўшиғида миллийлик, ватанпарварлик, дўстлик, миллий қадриятларимиз ва маънавий баркамоллик туйғулари мужассамлашган.
Театрда сахналаштирилган «Майсаранинг ҳийласи» операсида Ойхон, «Алеко» операсида Земфира, «Адолатга қиёнат» мусиқали драмасида Анар, Н.Давқараевнинг «Алпомиш» мусиқали драмасида Ханзада, “Тумарис” да Тумарис образларин маҳорат билан ижро этди.
1994 йили А.Навоий номидаги давлат академик катта театри иш фолиятида сахналаштирилган операларидан “Мадам баттерфлейда”да Мадам, 1996 йили “Лайли ва Мажнун”да Лайли, 1997 йили “Фауст”да Маргарита, 1998 йили “Айда”да Жрица, “Кармен”да Микаэлла ва бошқа роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олди.
2000 йили “Ўзбекистон - Ватаним маним” конкурсида совринли II ўринни, 2002 йили Назира Ахмедова номидаги вокалистлар конкурси лауреати, 2008 йили Ашхабад шаҳрида ўтказилган “Мусиқа инсоннинг руҳий бойлиги” мусиқали фестивалида иштирок этди.
2013 йили Мустақиллигимиз байрами олдидан ўтказилган “Ватан” хақидаги қўшиқ конкурсида “Йилнинг энг яхши қўшиқчиси”, 2014 йили Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган “Эътироф-2014” фестивалида “Энг яхши опера ижрочиси” номинациялари ғолиби.
Бу иқтидорли хонанда опералардан ариялар ижро этиш билан, миллий қўшиқларни, эстрада жанрларда ҳам қўшиқлар ижро этиб келади. Шунингдек, республикамиз ёшлари орасида миллий санъатимизни ривожланиши учун ёшлар орасида шогирдлар тайёрлаб ўзининг бар маҳоратини ўргатиб келмоқда.
Республикамиз миқёсида ўтказилаётган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамлари ва барча маданий-маърифий тадбирларнинг фаол иштирокчиси.
Э.Айтниязова ўзининг меҳнатсеварлиги, роль устида жиддий ишлаши, ўзининг инсоний ижобий фазилатлари билан жамоада ҳурмат қозониб келмоқда.
Похожие новости
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович
Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист
Mambetkarimov Joldasbay Tajibaevich
Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен мәденият хызметкери (16.11.1957 - 10.07.2022)
Бош хормейстер - Толепова Айпара Балтамуратовна
(1964-2021)