«Қирқ қиз» балети
orazbay 24-07-2020, 17:51 412 Аfisha / Афиша уз / Poster / Афиша - КК«Қирқ қиз» балетига аннотация
Бастакор - Қ.Заретдинов
Сахналаштурувчи балетмейстер – А.Шарипов
Маслаҳатчи – З.Нуримбетов
Рассом - З.Сайпов
Либретто муаллифлари Ж.Турдымуратов, А. Шарипов.
Спектакль – 1 соат 20 даҳиқа давом этади.
2 актли, 6 картинали балет.
Ҳар бир халқнинг ўзига тан миллий фольклор халқ ижодий асарлари мавжуд. Халқ ўзининг орзу-армонларини, мақсад-муродларини, уш бу асарларида кўрсатиб, ўзлари рухий озиқ олган. Ўрта Осиё халқлари театрларида кўпроқ дастонлар асосида драмалар, инсценировкалар сахналаштирган. “Қирқ қиз” дастони халқимизнинг минг йиллардан буён келаётган миллий бойлиги ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон саньат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофати совриндори, бастакор Қ.Заретдинов «Қирқ қиз» балетини шу номдаги халқ қаҳармонлик достони асосида басталади.
“Қирқ қиз” балети қорақалпоқ халқининг иккинчи миллий балети бўлиб ва санъатимиздаги катта ютуқлардан ҳисобланади.
Балет воқеаси ва ғоясида ёш овладларимизни миллий рухта тарбиялаш, ўзлигимизни таниш, халққа мухаббат, элнинг бирлигини сақлаш, уни асраш, халқлар дўстлигини мустахкамлаш, Ватанни севиш, унинг тинчлигини асраш бош мавзу.
Увертюрадан сўнг, «Қирқ қиз» шаҳрининг чиройли кўриниши. Бош қаҳрамон Гулайим Аллаяр бойнинг қизи. Аллаяр бойнинг олтита уғли ва ёлғиз қизи бор. Гулайим ақлли чиройли, Аллаяр бой қизи билан фақрланади. Олти уғли Гулайим каби жасоратли бўлалмоганидан отаси қафа.
Отаси Гулайим учун катта сарой солдириб совға қилади ва унга 40 та ёрдамчи қиз беради. Халқ саройда туйлаб, ҳар қил ҳунарларин кўрсатиб совғалар олмақта. Гулайимнинг дўсти Сарвиноз 40 та қизга сардорлик қилади. «Қирқ қиз» саройининг очилиши муносабати билан рақсга тушади, Гулайим рақси билан отасига миннатдарчилик билдиради.
Гулайим юртининг фаравон яшашини, тинчлигин куралмайдиганлар ҳам кўп. Кечаси, Журин кал, Сайеке ва ёлмағиз кампир сарой ташқарисида айланиб, кириш йулларини излайди. Қурқиничли мусика, қораңғи түн, ой соясида 3 та одам куринади. Гулайимни севиб юрган Журин кал ўз одамлари билан Гулайимни ўзига қаратиб ва катта саройни қўлга киргизишни маслаҳатлашади.
Гулайимнинг яхши кўрадиган йигити, ботир Арислон сарой ташқарисида юрган кишиларнинг ниятининг бузиқлигини сезиб куч ишлатиб уларни қувадилар.
«Қирқ қиз» саройининг ички кўринишида, саркарда қизларнинг моҳирона лирик рақслари билан бирга жанг таёргарликларини кўрамиз. Гулайим ва ўнинг дўсти Сарвиноз қизларга камондан ўқ отиш, қиличбозлик ва от миниш сирларини ургатади. Гулайим ботир йигит Арислон билан учрашади.
Уларнинг тинчлигини қалмоқ хони Суртайша бузиб, кутилмаганда, отасининг саройига ҳужм қилиб, отаси ва акаларини тутқин қилади. Гулайимга совуқ хабарни етказиб келади. Гулайим ва Арислон саркарда қизлари билан курашга отланадилар. Суртайша аскарларини енгиб, оталарини асирликдан озат қиладилар. Спектакль душман устидан ғалабасини нишонлаши ва Гулайим билан Арислонга отасининг фотиҳа бериши билан якун тобади.
Балетнинг ҳар бир картинаси воқеаларга бой. Бастакор қорақалпоқ халқ мусиқаларидан, жиров номаларидан моҳирона фойдаланган. Шунингдек мусиқалар орқали ҳар бир қаҳрамоннинг характерини очиб, картиналардаги воқеаларни мусиқалари орқали ифодаланган.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл