«Танҳо юлдуз» лирик комедияси
orazbay 20-07-2020, 18:09 374 Аfisha / Афиша уз / Poster / Афиша - ККНурулло Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз» лирик комедиясига аннотация
Сахналаштурувчи режиссёр- Валихан Умаров
Бастакор – Алишер Расулов
Рассом – Рахат Асқаров
Таржимон- Гаўҳар Рахманова
Спектакль 1 соат 30 минут давом этади.
“Танҳо юлдуз” лирик драмаси, уч ёлғиз дугоналарнинг ўзаро муносабати ҳақидаги ғамгин ва айни пайтда кулгили ҳикоядир. Спектаклда юмор муҳим роль ўйнайди, қаҳрамонлар эса ҳар қандай вазиятда ҳам тушкинликка тушмасликка ҳаракат қилади.
Спектаклдаги асосий ғоя глобаллашув жараёнинг ота-она ва фарзандлар муносабатига қай даражада тасир кўрсатганлиги ёритиб беришдан иборат. Ёлғизликнинг нима эканлигини уни ҳис қилган инсонгина билади. Базан ота-оналаримизга етарли итибор бера олмаймиз, кўнгилларини ола билмаймиз. Бош қаҳрамонлар Умитгул ва Мурат фарзандлари бўла туриб, ёлғизликдан қийналган инсонлар. Ёлғизлик уларни бирлаштирди. Ёшлари 55 дан ошган бир вақтда, уларни қайта севги бирлаштирди. Демак севгининг эрта-кечи бўлмас экан. Балким улар ёлғиз бўлмаганида, бир-бирига кўнгил қўймас эди. Шунинг учун ҳам асар лирик комедия.
Спектаклнинг ҳар бир сахнаси кутилмаган воқеаларга бой. Томошабин қаҳрамонлар кечирмалари билан бирга ёшайдилар.
Асарда илгари сурилган инсон, унинг қадр-қиммати, ёшлар тарбияси ва фарзандлик бурч каби юксак ғоялар томошабинни бефарқ қолдирмайди. Кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш,эъзозлаш, уларнинг кўнглини шод этишга ундайди.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл