(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

“Гул олмаган гўзаллар” спектакли

orazbay 18-07-2020, 18:37 351 Аfisha / Афиша уз / Poster / Афиша - КК

“Гул олмаган гўзаллар” спектакли аннотацияси (жанри комедия)

 

Асар муаллифи                               Қўчқор Норқобил

Сахналаштурувчи режиссёр          Сарсенбой Узақбаев

Рассом                                              Темур Шардеметов

Режиссёр                                          Мархабай Усенов

Таржимон                                         Гаухар Рахманова

 

Ўзбек адиби, драматург Қўчқор Норқобил бизнинг китобсевар халқимизга яхшигина маълум. Кўп қиррали ижодкор кейинги пайтларда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Спектаклда оддий фаррошнинг ички монологи билан очилган саҳна томошабинларни асосий қисми хотин-қизлардан ташкил топган кичик жамоа фолият юритадиган давлат идорасига бошлайди.  Ўзларининг кийиниш ва иш жойига этиборсиз муносабатда бўлиб келаётган хотин-қизлар янги раҳбарнинг тайинланиши билан  худди оёғи куйган товуқдек югур-югур, талвасага тушиб қолади.  Воқеалар ривожида раҳбарга яхши кўриниш илинжида турли кулгули ҳаракатларни қилган улар янгидан келган фаррошни дастлаб менсимайди. Спектакалнинг кулминацион нуқтасида эса роль ичида роль ижро этиб келаётган оддий фаррош Дилбарнинг жамиятдаги таниқли фаол аёл, яъни ходимлар ишини кузатиб юрган, янги раҳбарнинг турмуш ўртоғи экани маълум бўлиши меҳнат жамоасининг ўзларига тўғри хулоса чиқаришини таъминлайди. Яъни улар биринчи галда ўз-ўзини ҳурмат қилиш, кейин 

Комедия элементлеридан ташкил топган бу асарнинг негизи теран мазмун-маъно ва улкан тарбиявий аҳамиятга эгадир. Чиндан ҳам ҳозирги кундан-кун ривожланаётган ҳаётимизни, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларини азиз хотин-қизларимизсиз тасаввур қила олмаймиз. Улар оилада меҳрибон она, жамиятда фаол ходим ва келажагимиз, тирикчилигимизнинг давомчисидир.

Ҳар бир асарнинг ўз олдига илгари сурган ғояси, тарбиявий аҳамияти ва  мақсади бўлади. Спектакльдаги фаррош аёл Дилбар (Ж.Пирлешова) таъкидлаганидек, фаррош хонани, кўчани тозалаши мумкин, аммо у инсон қалбини тозалашга қодир эмас. У фақат ҳар бир инсоннинг ўзигагина боғлиқ. 

Мухтасар айтганда асар барчамизни, айниқса, хотин-қизларни ўз гўзаллиги, қадр-қиммати, ақл-идроки, теран билими ва ўткир зеҳни билан оила ва жамиятдаги ўз ўрнини англашга, қалбини поклашга чақиради.

 

Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
“Муҳаббат шамоли” спектакли

18.07.20 Аfisha / Афиша уз / Poster / Афиша - КК
ЕДИГЕ

10.09.20 Афиша уз / Афиша - КК
Отепов Абдираман 1905 – 1934

Театрдың көркемлик жақтан басшысы, актёр, драматург, мәмлекет ғайраткер Театрнинг бадиий раҳбари,

05.10.20 Исторические личности / tarixiy-insonlar / Historical persons / Taрихый инсанлар - КК