“Муҳаббат шамоли” спектакли
orazbay 18-07-2020, 18:21 376 Аfisha / Афиша уз / Poster / Афиша - КК“Муҳаббат шамоли” спектаклига аннотация (мусиқали драма)
Асар муаллифи Кенгесбай Рахманов
Бастакор Қурбанбай Заретдинов
Сахналаштирган режиссёр Мархабай Усенов
Рассом Темур Шардаметов
Спектакль 1 соат 30 минут давом этади.
Кенесбой Рахманов қорақалпоқ драматургияси ва театрининг ривожига улкан хисса қўшган қалам соҳибларидан эди. Унинг “Келин”, “Инжиқнинг муҳаббати”, “Яраланган юраклар”, “Мингларнинг бири” каби комедия ва драмалари асосида саҳналаштирилган спектакллар томошабинлар қалбидан жой олган. Унинг “Кечикган баҳор” лирик драмаси билан С. Хўжаниязов номидаги қорақалпоқ ёш томошабинлар театри ўзининг биринчи пардасини очган.
“Муҳаббат шамоли” мусиқали драмаси муаллифнинг хаётлигида саҳна юзини кўрмаган. Бу асарнинг театр репертуаридан жой олишида пъесага мусиқа басталаган таниқли бастакор Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофати соврундори Қурбанбай Заретдинов. “Муҳаббат шамоли” спектакли театрнинг етакчи ёш актёрларидан Мархабай Усеновнинг миллий қорақалпоқ режиссёрлик санъатидаги биринчи дабюти.
“Муҳаббат шамоли” спектаклида асар бош қаҳрамонлари ёш тадбиркорлар Мақпал ва Кийикбай ролларини ижро этган ёш актёрлар Инжайим Кумекбаева ва Султан Уразимбетовлар билан роллар устида сахнама-сахна ишлашда унинг актёрлик тажрибаси қўл келган. И.Кумекбаева ва С.Уразимбетовларнинг саҳнавий харакатлари, ўзаро мулоқатларида соддалик самиймийлик, бир-бирига ҳурмат ва ишонч беғубор ёшликнинг изтироб ва қатъиятсизлиги томошабинларни ишонтиради.
Ёш режиссёр спектакл бош қаҳрамонлари Мақпал ва Кийикбайларнинг характерларини тўлароқ очишда, уларнинг режаларини рўёбга чиқариш, муоммаларини хал қилиш, касадга учраган қурилиш корхонаси раҳбари Кийикбайнинг муоммаларига ечим топишда уларнинг инсоний хусусиятлари, хатти-харакатлари, ғайрати, мақсад сари интилишлари, ёшлик ғурурлари ва мана шу шиддатни муназаралар, тортишувларда туғилабошлаган мухаббатдан фойдаланади.
Бундай қараганда драматург яратган Мақпал ва Кийикбай образлари бир-бирларига муносиб эмасдай таъсурат қолдиради. Мақпал чаққон, серҳаракат, маъсулиятни хис қиладиган, бир сўзли, уддабурон, тадбиркорлик режалари пухта ўйланган, туман ва вилоят иқтисодияти ривожига хисса қўшайтган ёш тадбиркорлардан.
Кийикбай эса табиятан инжиқроқ, чўрт кесар эмас, шу боис бўлса керак тадбиркорликда ҳам, муҳаббатда ҳам унинг омади келмагандай.
Ёш режиссёр Мархабай Усенов спектаклда муҳаббат шамоли орқали инжиқ, тартинчоқ, ўз ёғига ўзи қовурилиб юрган Кийикбайни ўйқидан уйғатади. Унинг режалари, келажагига ишоч бағишлайди, унинг муҳаббат ҳақидаги изтиробли қўшиқларига қанот, жон бағишлайди.
Спектаклнинг томошавийлиги ва таъсирчанлигини оширишда шоир табият Тайтай Ғазтурғанов ролини ижро қилган актёр Сағинбай Айимбетовнинг интилишлари, қорақалпоқ лаққилари анъаналаридан ижобий фойдаланиб, импровизация йўлида спектаклга кулгу ва харорат бағишлагани эътиборга молик.
Спектакл ғоявий ва тарбиявий салмоғини оширишда ёш авлод вакиллари Мақпал ва Кийикбайларнинг харакатларини қуллаб-қувватлаган, Мақпалдай серғайрат қизига ҳамфикир, ҳамдард бўлган ота-онаси ҳам пойтахт томошабинларининг ҳурматига сазовар бўлди.
2017 йил июнь ойида ўтказилган “Сени куйлаймиз замондаш” фестивалъ хайъати қарори билан қорақалпоқ академик мусиқали театрининг “Муҳаббат шамоли” мусиқали драмаси фестивалъ кунларида кўрсатилган ўнта спектакллар орасида учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр тарийхи ҳақида маълумот
“Гул олмаган гўзаллар” спектакли
ЕДИГЕ
Пахратдинов Шарапатдин - Скрипка
Қарақалпақстан көркем-өнер ғайраткери