Узақбергенов Базарбай -
orazbay 30-09-2020, 11:52 515 Vokal artistlari / Вокал артистлериБердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти
Узақбергенов Базарбай Жумабаевич
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти
Ушбу вазифада 1985 йилдан буён ишлаб келади.
Б.Узақбергенов қорақалпоқ театри санъати сохасида ўз йўлига эга актёр.
У қорақалпоқ ва ўзбек мусиқали драма театри ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган тажрибали актёрлардан биридир.
У кучли драматик актёр сифатида томошабинлар қалбидан жой олган.
Театрдаги меҳнат фаолияти давомида у театрда сахналаштирилган кўплаган спектаклларда моҳирона образлар яратди. Жумладан «Мангу булоқ»да Искандар, «Бердақ»да Ерназар Алакўз, «Ажинияз» операсида шарқ подшаси, «Ғориб очиқ»да Шахуалет, «Ханума»да Князь, «Шарьяр»да Шасуар, «Жон қизлар»да Абдуқадир, «Адолатга қиёнат»да Патша, «Сохипқирон»да Амир Темур, «Суймаганга суйканма»да Ғодалақ, «Ўришга налат»да Сапар ота, «Кечиккан мухаббат»да Қадир, «Маст келинчаклар»да Салим, «Қизиқчилар касалхонада»да Палым , «Палакнинг гардичи»да Чол, «Кўлма менга»да Барлиқбой, «Алпомиш»да Байсари, «Тумарис»да Кир подшаси, «Ўжарлар»да Халмурат, «Имон»да Ж.Комилов, «Нур сояда қолмайди»да Чори боба ва бошқада спектаклларда ёрқин образларни яратиб, томошабинлар кўнгилларидан жой олди.
1996 йил А.Тимурнинг 660 йиилигига бағишланган Ўзбекистон Республикаси театрлари орасидаги беллашувда А.Ориповнинг «Соҳибқирон» драмасидаги Амир Темур ролини ижро этгани учун «Энг яхши Амир Тимур образини яратувчи» номинацияси ғолиби бўлди.
У Қозоғистон, Тошкент шахрида, Хорезм вилоятида ўтказилган маданият-дўстлик кунларининг, фестивалларнинг, Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрамларининг, йирик маданий анжуманлар, катта театрлаштирилган концертларнинг фаол қатнашувчиси.
2013 йил Тошкент шаҳрида театр жамоаси билан гастрол сафарида бўлиб «Алпомиш», «Интилганга толе ёр», «Келин» спектаклларида роллар ижро этди. Шунингдек ушбу йили «Сизни кўйлаймиз замондаш» деб номланган Республика театрларининг II-фестивалида Қ.Нарқабилнинг «Нур сояда қолмайди» спектаклида Чори бобо роли билан, 2016 йил «Ажинияз», «Тумарис» опералари билан қатнашиб Шарқ ва Кир подшаси образларин юксак бадиий маҳорат билан ижро этиб томошабинларда ёрқин таассурот қолдирди.
Б.Узақбергенов театр саньатини севади ва ардоқлайди.
1997 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”,
2012 йил “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвонлари билан тақдирланган.
Похожие новости
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Бас балетмейстер - Шарипов Абибулла Нагметович
Өзбекстан халык артисти, Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен артист
Заретдинов Қурбанбай - Бош дирижёр
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан көркем өнер ғайраткери, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтын лауреаты
Бош хормейстер - Толепова Айпара Балтамуратовна
(1964-2021)
Mambetkarimov Joldasbay Tajibaevich
Қарақалпақстанда хызмет көрсеткен мәденият хызметкери (16.11.1957 - 10.07.2022)