(97) 789 38 79 (91) 384 70 69 berdax_teatr@mail.ru TG KK UZ RU EN
Регистрация
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать

вокал артисти Косымбетов Ажинияз Омирбаевич

orazbay 20-09-2020, 11:35 239 Vocal / Вокалные артисты / Vokal artistlari / Вокал артистлери


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри 

вокал артисти 

Косымбетов Ажинияз Омирбаевич

 

  Ушбу лавозимда 2014 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Маълумоти олий.

У ўз изланувчанлиги ва меҳнатсеварлиги билан тез орада театрда саҳналаштирилаётган спектаклларда образларини ярата бошлади.

А.Косымбетов қисқа вақт ичида театр жамоасининг ҳурматига сазовар бўлган ёш маҳоратли актёрларнинг бири. 

Театрда сахналаштирилган спектаклларда жумладан, “Почча” спектаклида журналист йигит, Н.Хошимовнинг “Разолат қурбонлари” драмасида Дилшод, “Едиге” мусиқали драмасида Овчи, “Қирққиз” балети ва “Тумарис”, “Ажиниёз”, “Гулайым”, “Халқ учун” операларида, “Бердақ”, “Ғориб очиқ” ва бошқада мусиқали спектаклларда оммавий сахналарда иштирок этиб келмоқда. 

Шунингдек ҳар йили сахналаштириладиган «Янги йил Совғаси», «Гўззалларга Совға» театрлаштирилган Шоу концертларининг режиссёр ассистенти ва интермедияларда ўзининг қизиқарли роллари билан томошабинлар кўнгилларидан жой олди.

Ўта тиришқоқ, берилган барча ишларга маъсулият билан қарайди.

 2016 йил май ойида театр жамоаси билан Тошкент шаҳрида ўтказилган А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрида «Ажинияз», «Тумарис» опералари билан гастрол сафарида иштирок этди.

Шу билан бирга театр жамоаси билан Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, “Наврўз” умумхалқ байрамлари томошалари, шаҳар ва туманларда ўтказилган, ижодий ва гастрол сафарлари, бошқа оммавий-маданий, маданий-марифий тадбирларининг фаол иштирокчиси.

А.Қосымбетов ўз устида изланадиган, тиришқоқ, ёш истеъдод эгаси, жамоа орасида ҳурматга эга ёш актёрлардан. Оилали.

                                                 

 


Похожие новости

Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016

Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл

10.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Театрға 90 жыл 1926-2017

14.02.22 История театра / teatr-tarihi / Teaтр тарийхы - КК
Театр тарийхи ҳақида маълумот

09.10.20 История театра / teatr-tarihi / History of the theatre / Teaтр тарийхы - КК
Вокал артисти Махсетбаев Бахрам Махсетбаевич

20.09.20 Vokal artistlari / Вокал артистлери