Вокал артисти Саитов Ғайратдин Алиевич
orazbay 27-09-2020, 18:17 488 Vokal artistlari / Вокал артистлери
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали
театри вокал артисти
Саитов Ғайратдин Алиевич
Қорақалпоғистонда хизмат кўрсаткан артист
Мазкур вазифада 1995 йилдан буён ишлайди.
Ғ.Саитов ушбу йилларда ижро этган роллари билан томошабинлар меҳрини қозониб, юракларидан жой олган актёр. У ижро этган роллари ўзининг соддалиги, миллийлиги билан ажралиб туради. Жумладан «Ўжарлар»да Тўрениёз, «Лаққилар касалхонада»да Доходбай, «Алпомиш»да Тўра, «Ўғрини қароқчи ўрди»да Матмуратов, «Виждон»да Собир, «Ўч бўйдоқ»да Аубакир, «Пайғамбар ёшидаги куёв»да Жапақ, «Суймаганга суйканма»да Уралбай, «Тобутдан товуш»да Наврўзов, «Энага»да Мурат, «Мактабдаги мухаббат»да Саидов, «Ёввойи гуллар»да Бойназар, «Маст келинчаклар»да Оқмурод, “Имон”да Жолдас Камилов каби образларини ижро этиб, ўзига хос услуби билан томошабинларимиз томонидан юқори баҳолар олишга муяссар бўлдилар.
Ғ.Саитов сахналаштирилган А.Каҳҳорнинг «Тобутдан товуш», К.Рахмановнинг «Пайғамбар ёшидаги куёв», «Келин» спектаклининг, «Ажиниёз» операсининг режиссёр ассистенти.
У «Қорақалпоқфильм» киностудиясида олинган «Ўғри» фильмида директор, «Қўшнилар» фильмида Олланазар, «Есшан бахши» фильмида бош қаҳрамон Есшан бахши ролларини ижро этди.
2000 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва адабиёт кунларида, 2001 йил Хоразм вилоятида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва адабиёт кунлари, 2008 йил Нукус шаҳрида ўтказилган «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг очилиш ва ёпилич маросимларида, барча маданий байрам тадбирларида фаол иштирокчи.
2011 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси театрларининг «Сени кўйлаймиз замондош» фестивалида П.Айтмуратовнинг «Интилганга толе ёр» спектаклидаги Ибрайим роли билан мутахассис ва томошабинлар томонидан эътироф этилди.
1996 йилдан бошлаб Республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамлари томошалари режиссер ёрдамчиси, режиссёр ва 2015 йилдан бошлаб сахналаштирувчи режиссери бўлиб иштирок этиб келмоқда.
Шунингдек 2008 йил Нукус шаҳрида ўтказилган «Баркамол авлод-2008» спорт мусобақаларида, 2013 йилдан буён «Ватан ҳимоячилари», «8-март Хотин-қизлар», Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, «Устазлар ва мураббийлар», Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунлари ҳамда «Ёшлар фестивали», «Махалла», «Ташаббус», «Аъло хамшийра», «Нафосат бўстаним», «Келажак овози», «Эътироф-2014», «Эътироф-2015», «Ўзбекистон умумий уйимиз», «Биз Ватан учун нима қилдик» номли концерт, кўрик танловлар, юбилейлар ва фестивалларининг режиссёри сифатида фаолият юритиб келади.
2015 йилнинг якуни бўйича Эътироф танловининг “Йилнинг энг яхши оммавий тадбирлар режиссёри” номинацияси ғолиби.
2017 йил ноябрь ойида Бухоро вилоятида “Танҳо юлдуз” спектакли билан қатнашиб, гастрол сафарининг юқори савияда ўтишида ўзининг қиссасини қўшди.
2018 йили Қашқадарьё вилояти Шахрисабз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро “Мақом”бадиий санъати фестивали, 2019 йил Сурхондарё вилояти Термез шаҳрида “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” очилиш ва ёпилиш маросимларида фоал иштирок этди.
Ғ.Саитов мамлакатимиз бўйлаб тез-тез ижодий сафарларда бўлиб, ўқувчи ва талаба ёшлар билан учрашувлар ташкил қилиб келади. Талабчан, меҳнатсевар актёр, жамоа орасида ҳурматга эга.Похожие новости
Театр тарийхына - 90 жыл, 1926-2016
Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик академиялық музыкалы театры 90 жыл
Театр тарийхи ҳақида маълумот
Сапаева Мырзагул Жуманазаровна
Өзбекстан халық артисти, Қарақалпақстан ҳәм Түркменстанга хызмет көрсеткен артист
Вокал артисти Қосымбетов Омирбай Сарсенбаевич
Өзбекстанға хызмет көрсеткен артист, Қарақалпақстан халық артисти